Latest news

15:21Дел Пьеро клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди  6 14:53Эмилиано Мартинес "Челси" ёки "Атлетико"га ўтиши мумкин  0 14:28"Атлетик" собиқ президенти: "Уильямс биз учун ўйнашни истамаяпти"  4 13:45Луис Энрике: "Интер Майами"нинг даражаси умуман бошқача"  4 13:21Арсен Венгер: "Майдонлар талаб даражасида эмас"  3 12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  6 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  10 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  2 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  2 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  13 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  5 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3

Александр Волков: "Эртага ҳужум қилишга мажбурмиз" News

Александр Волков: "Эртага ҳужум қилишга мажбурмиз"

“Бунёдкор” - “Ал-Фатҳ” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар иштирок этишди.
"Биз эртанги ўйинга яхши тайёрландик. Гуруҳ жадвалига қарамаган ҳолда ўйнаймиз. Вазифамиз ғалаба қозониш. ОФК ОЧЛга квоталар бериш тизимини ўзгартирганини биласизлар. Биз ўзимиз учун ҳам Ўзбекистон клублари учун ҳам очко олишимиз шарт", - дейди Александр Волков.

"Эртага қийин бўлади. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз. Стадионларга мухлисларни қайтариш учун ғалаба қозониш керак", - дейди Олег Зотеев.

- "Ал-Фатҳ"га қарши ўйинда биз ҳужум қилишга мажбурмиз ва ҳужум қиламиз ҳам. Рақиб қизиқарли жамоа, улар тактикани тезда ўзгартира олади.

- Янги футболчилар ҳақида нима дея оламан? Кото жуда эрта жароҳат олди, энди-энди ўзбек футболига мослашаётганида кутилмаган жароҳатни орттириб олди. Симоненко эса қишки йиғинларда ўзини жуда яхши кўрсатганди. Бироқ расмий ўйинларда тан олиш керак қандайдир мослашиш жараёни туфайли яхши ўйнай олмади. Кото билан 2 йиллик, Симоненко билан 1 йиллик шартнома тузганмиз.

- Ди Маттео "Челси"да ёрдамчи бўлиб кейин бош мураббий бўлганидан сўнг ЕЧЛда ғолиб чиққанди? Буни яратган билади. Лекин бизда жуда кичик имконият бўлса ҳам ундан фойдалана олишга уринамиз.

Олег Зотеев: - ОЧЛдаги муваффақиятсизликка ўзимиз йўл қўйган кичик хатолар сабаб бўлди. Эронда яхши ўйнадик, аммо биргина хато туфайли гол ўтказиб юбордик.

- "Бунёдкор" сафида авлодлар алмашинуви содир бўлганидан хабарингиз бор. Қишда таркибни 7 нафар футболчи тарк этди. Уларни ўрнини ёшлар билан тўлдиришга уриндик. Шу боис бу ёшлар тажриба орттириб кейинги йил бундан ҳам яхши ўйнай олишади.

- "Ал Фатҳ" сафида 5 (Жемал Аммар), 8 (Ҳуссайин Ал Моқаҳви), 9 (Дорис Саломо) ва 77 (Элтон) рақамдаги футболчиларни ажратиб кўрсата оламан.   

- Академиямизда жуда кучли аволд етишиб чиқмоқда. Лекин яна бироз кутиш керак. 3-5 йилдан сўнг таркибимиз академияда таҳсил олган кучли футболчилардан иборат бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика