Latest news

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Александр Волков: “Ди Маттео деб чақиришлари ёқимли, лекин...” News

Александр Волков: “Ди Маттео деб чақиришлари ёқимли, лекин...”

Апрель ойининг ўрталаридан Александр Волков номи матбуотда тез-тез тилга олинадиган бўлиб қолди. Табиийки, бунга етарлича сабаблар бор.
Апрель ойининг ўрталаридан Александр Волков номи матбуотда тез-тез тилга олинадиган бўлиб қолди. Табиийки, бунга етарлича сабаблар бор. Миржалол Қосимов “Бунёдкор”даги ишини ташлаб, бор эътиборини миллий терма жамоага қаратиши аниқ бўлгач, клуб раҳбарияти вақтинчалик бош мураббийлик вазифасини бажаришни айнан шу мутахассисга ишониб топширди. Натижа ўзингиз гувоҳи бўлаётганингиздек ёмон бўлмади. “Бунёдкор” ОЧЛ гуруҳ босқичида юзага келган деярли нолга тенг вазиятдан чиқиб кета олади. Гуруҳнинг сўнгги икки учрашувидаги ғалаба, 5-турда “Фулад”нинг ўз уйида “Ал-Жаиш”ни 3:1 хисобида мағлуб этиб бериши охир-оқибат “қалдирғочлар”ни плей-оффга олиб чиқди. Албатта, бу муваффақиятларда Александр Геннадьеевичнинг хизматлари беқиёс. Шуларни инобатга олган ҳолда, биз сизларни тажрибали мутахассис билан яқиндан таништиришга аҳд қилдик. Волков билан суҳбатимиз “Ал-Ҳилол”га қарши кечган ОЧЛ нимчорак финал доирасидаги илк учрашувдан сўнг бўлиб ўтди. 

                                 ФУТБОЛДАГИ ИЛК ҚАДАМЛАР

- Барча болалар сингари футбол ўйнашни маҳалладан бошлаганман. Етти ёшимда “Пахтакор” жамоасида тўп тепишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйгандим ва вақт ўтиши билан бу орзу рўёбга чиқди. Ўзим Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида туғилганман. Ўша пайтда бизда футбол мактаби бўлмаганлиги учун миллионлар ўйини билан шуғулланиш жуда қийин кечган. Шу боис, дадамга мени Тошкентга олиб боринг, деб ҳоли жонига қўймаганман. Лекин Тошкентга эмас, Киевдаги футбол мактаб интернатига жойлаштиргандилар. Шундай бўлсада, кўнглимда барибир Тошкентга қайтиш ва шонли “Пахтакор” либосини кийиш бўлган. Киевдаги футбол мактабида ўқиб юрган кезларим, аниқроғи 1978 йили мени Украина ўсмирлар терма жамоасига таклиф қилишади. Икки йил терма жамоада ўйнагач, Борис Игнатьев собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига чақиради. Орада Киевнинг “Динамо”си ўз сафига чорлаб, шартнома имзолашга ундади. Аммо болаликдаги орзуим бунга йўл қўймаганди. 1980 йили Москвада иттифоқ терма жамоасининг навбатдаги йиғини ўтказилаётган пайтда ЦСКА ва “Торпедо” клубларидан жиддий таклифлар бўлди. Игнатьевнинг маслаҳати билан “Торпедо”ни танладим ва икки йил давомида Москва “автозаводчилар”и шарафини ҳимоя қилдим. Шу икки мавсум мобайнида ҳам “Пахтакор”дан чорлов бўлишини кутиб яшадим. Ниҳоят, Москвадаги ўйинларнинг бирида “Пахтакор”га чақиришади. Ҳеч иккиланмасдан бу таклифни қабул қилдим ва 1982 йилдан болалигимдан орзу қилган жамоа шарафини ҳимоя қила бошладим. “Торпедо” устози Иванов “бу ерга келишни ҳамма орзу қилади, сен эса шундай имкониятни қўлдан бой бериб кетяпсан, деб роса койиганди. Аммо қалбимдаги орзу кучлилик қилган. Ўша пайтда “Пахтакор”ни тажрибали мутахассис Иштван Секеч бошқарарди. Жамоа таркибида Якубик, Бондаренко, Петрушин, Кабаев, Жилкин, Яновский, Амриев, Денисов каби анча номдор футболчилар ўйнашарди. Таркибдаги ёш футболчи бўлганим учун тажрибали хисобланган Бондаренко, Петрушин, Бондаренко сингари футболчилар қўллаб-қувватлашди, яқиндан ёрдам беришди. Ўша 1982 йили “Пахтакор” ўз тарихида иккинчи бор собиқ иттифоқ чемпионатида 6-ўринни эгаллайди. Мавсумни чинакамига кўтаринки кайфиятда ўтказган эдик. Аммо “Пахтакор-79” авиаҳалокатга учраганидан кейинги икки йил жуда қийин бўлган. Жамоада руҳий тушкунлик ҳолати ҳукмрон бўлганди. Ўша шонли жамоанинг юлдузлари саналган Михаил Ан ва Владимир Фёдоров менинг кумирларим бўлишган. Ҳалигача уларнинг мангу ётган қабрларини зиёрат қилиб тураман. Аннинг аниқ тўп оширишлари, жарима зарбаларини қойилмақом тарзда бажариши, Володянинг тўпурарлик маҳорати мени лол қолдирарди. Уларга ўхшашни жуда ҳам истардим. Бу футболчилар халқнинг қалбидан жой олганлиги учун ҳалокатдан кейинги 2-3 йил жуда оғир ўтган. Ўша шонли жамоанинг юлдузлари саналган Михаил Ан ва Владимир Фёдоров менинг кумирларим бўлишган. Ҳалигача уларнинг мангу ётган қабрларини зиёрат қилиб тураман. Аннинг аниқ тўп оширишлари, жарима зарбаларини қойилмақом тарзда бажариши, Володянинг тўпурарлик маҳорати мени лол қолдирарди. Уларга ўхшашни жуда ҳам истардим. Киевдаги футбол интернатида таҳсил олган йилларим дарсдан қочиб бўлсада, “Пахтакор”нинг “Динамо” билан ўйинини стадиондан томоша қилардим. Ўша пайтда Европани титратган Киевнинг “Динамо”сини “Пахтакор” 5:0 ҳисобида мағлуб этганини хозир ҳам ширин хотиралар билан ёдга оламан.

Жамоага келган йилим нисбатан вазият ўнгланган, тушкун кайфият тарқаган эди. Бир нарсани алоҳида мамнуният билан айтишим керак, “Пахтакор” жамоасини бутун иттифоқда яхши кўришар ва ҳурмат қилишарди. Шу тариқа, 5 йил давомида жонажон жамоам либосида тўп тепдим. 1986 йили ҳарбий хизматни ўташ мақсадида бир мавсум Запорожецнинг “Металлург” клубида ўйнашга мажбур бўлдим. Бир амаллаб бир йилни ўтказдим ва яна Ўзбекистонга қайтдим. Ўзимни Тошкентсиз тасаввур эта олмасдим. Фаолиятимнинг сўнгги йилларида “Трактор”, “Нурафшон”, “Кимёгар”, “Наврўз”, “Қизилқум” жамоаларида ўйнадим. Дарвоқе, “Пахтакор”га бўлган меҳрим сабаб, “ўзбек” деган лақабни орттириб олгандим. Ҳозир ҳам севимли жамоамни сўрашса, ҳар доим “Пахтакор-79” деб жавоб бераман. Қалбим ўша йигитлар билан ҳамиша бирга.   

                   АВВАЛИГА ҲУЖУМДА, КЕЙИН ЭСА ҲИМОЯДА

- Ёшлигимдан ҳужум чизиғида ўйнаганман. “Торпедо”да ҳам, “Пахтакор”да ҳам соф ҳужум бўлганман. Лекин Киевнинг “Динамо”сига қарши кечган учрашувда қанот ҳимоячимиз жиддий жароҳат олиб, сафдан чиқади. Ўша пайтда захира ўриндиғида фақат ҳужумкор футболчилар жам бўлгани учун Секеч менга ҳимояда ўйнаб кўришни тавсия қилади. Ўзга йўл ҳам йўқ эди. Шунда қанот ҳимоясида ўйнашга мажбур бўлдим. Айтиш мумкинки, янги амплуадаги дебютим муваффақиятли чиқди. Ўйиндан кейин Секич “янги қанот ҳимоячисини кашф қилдик, деган эди. Шундан сўнг ҳимоянинг барча позицияларида ўйнаб чиқдим. Секечдан мен ўзи қайси чизиқ вакилиман, деб сўраганимда ажойиб тарзда жавоб олгандим: асосий таркибдамисан, мендан яна нимани истайсан?

Ўзимга қолса, ҳужум чизиғи ва қанот ҳимоясида ўйнаганим яхшироқ эди. Қанотдан тезкорлик билан ҳужумларга қўшилардим. Мураббий ҳам шуни инобатга олиб, қанот ҳимоясига қўярди.

                                           МУРАББИЙЛАРИ...

- Киевда Валентин Горбач деган мураббийдан футболнинг бошланғич сабоқларини олганман. Катта футболга етаклаган инсон эса, раҳматли Валентин Иванов бўлган. Ўзи ҳужумчи бўлгани учун мендаги ҳужумчилик қобилиятини сеза олган. Мен билан индивидуал тарзда жуда кўп шуғулланарди. Футбол психологиясини эса Иштван Секечдан ўрганганман. У жуда кучли психолог бўлган. Айнан шу забардаст мутахассисдан умрбод миннатдорман. Лекин қайси мураббий қўл остида ўйнаган бўлсам, уларнинг ҳар биридан ниманидир ўзлаштириб олганман.

                                 МУРАББИЙЛИК ФАОЛИЯТИ

- 2002 йили мураббийлик фаолиятим бошланган. Ўша йили “Андижон” жамоасида ўйновчи мураббий бўлганман. 2003 йили 40 ёшга тўлганимда, футболчилик фаолиятимга расман якун ясаганман. Тиззамдаги жароҳат ўз таъсирини ўтказмаганида, балки яна бир-икки йил футбол ўйнашим ҳам мумкин эди (кулади). Лекин икки стулда ўтириб бўлмаслиги сабаб, 2003 йили футбол ўйнашни тўхтатдим. 2004 йили илк бор барча масъулиятни зиммамга олиб, бош мураббий сифатида ишладим. Андижондаги уч йиллик фаолиятимдан сўнг “Шахрихон”, “Машъал”, “Тўпаланг” клубларида мураббийлик қилдим. 2007 йили Сариосиё жамоасида ишлаб юрган кезларим “Қурувчи” клубига қарши ажойиб ўйин бўлиб ўтган. Қўшимча бўлимда тошкентликлар ғалабани тортиб олишганди. Ўша учрашувдан сўнг мени “Қурувчи” жамоасига таклиф қилишади. Келаси йили жамоа номи “Бунёдкор”га ўзгартирилади. Ўшандан бери шу жамоа мураббийлар штабида ишлаб келаяпман. Тўғри, аввалги клубларимда бош мураббий сифатида ишлардим. Ўша пайтда бу томондан ютқазган бўлишим мумкин. Лекин “Бунёдкор”га ўтиб, йиллар давомида ўзим учун катта тажриба олдим. Сколари, Зико, Қосимов сингари мутахассислардан жуда кўп нарса ўргандим. Ўз олдига юксак мақсадларни қўйган ва соатма-соат тараққий этиб бораётган клубга ўтиш, мен учун олдинга ташланган қадам эди. Қолаверса, Тошкентда, оила аъзоларим ёнида бўлиш ҳам муҳим жиҳат бўлган.        

Хорижлик мураббийларни ўзимизнинг мутахассислар билан таққосламаган бўлардим. Тошкентга швейцариялик мутахассис келиб, бизга мураббийликдан сабоқ берганида ажойиб бир фикрни айтганди: ҳар бир ошпаз ўз билганича таом тайёрлайди. Менга шу мавзуда савол беришганида, ҳамиша швейцариялик мураббийнинг сўзини жавоб тариқасида келтираман. Юз нафар мураббий бўлса, уларнинг футболга қараши 100 хил бўлади. Бир-бирини деярли такрорламайди. Мен ҳам мураббийлардан ўзим учун маъқул бўлган жиҳатларини олганман.

                      ҚИЙИН ВАЗИЯТДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҚАРОР     

- Агар мен бошқа жамоадан келиб “Бунёдкор”ни қабул қилганимда, аниқ айта оламанки, жуда қийин бўларди. Бахтимга етти йил давомида шу жамоадаман. Миржалол Қосимов демократ мураббийлар сирасига киради. Қандай ишга қўл уришидан аввал, албатта мураббийлар штаби билан маслаҳатлашарди. Биз ёрдамчиларининг фикри билан қизиқарди. Тўғри, якуний қарорни ўзи қабул қиларди. Лекин барча масалаларда биз ҳам бевосита иштирок этардик. Бу нарсани Миржалол Қўшоқовичнинг ўзи истарди. Шу боис, ҳозир жам бўлган жамоа таркибининг шаклланишида бевосита биз ҳам иштирок этганмиз. Айнан шу нарса менга қўл келди. Кейин ўтган йили Миржалол Қосимов терма жамоа билан кўп вақт бирга бўлганлиги боис, “Бунёдкор”ни навбатдаги ўйинларга тайёрлаш масъулияти бизнинг зиммамизга тушарди. Мураббийлар штаби билан келишган ҳолда иш юритардик. Бир сўз билан айтганда, бугунги ўзгаришларга тайёр ҳолда келгандик. Ҳозиргача ўша анъана қолган. Ҳикмат Эргашев, Мурод Отажонов, Юрий Саркисян билан биргаликда, ҳамжиҳатликда ишни давом эттиряпмиз. Деярли ҳеч нарса ўзгармаган. Машғулотлар ҳам аввалгидек тарзда ўтказилмоқда. Ўзгартириш сабаб ҳам, эҳтиёж ҳам йўқ. Йиллар давомида қолипга солиниб келинган нарсадан воз кечиш, бу нотўғри қарор бўларди.

Ҳа, фикрингизга қўшиламан. Гуруҳда жуда қийин ва иложсиз вазият юзага келиб қолганди. Бунга биринчи навбатда ўзимиз айбдормиз. Ўзимиз учун қийин вазиятни бировлар юзага келтириб бермади. Икки йил Шарқ минтақасида ўйнаб, плей-офф босқичига ортиқча қийинчиликсиз чиқишга одатланиб қолганимиз учун йигитлар ҳотиржамликка берилишганди. Ғарб минтақасида ўйнаган йилларимиз ҳам ҳозиргидек қийин вазиятга тушиб қолардик ва қаҳрамонлик кўрсатиб, гуруҳдан чиқиш вазифасини бажарардик. Аммо, хозиргидек мураккаб вазиятга ҳали тушмаган эдик. Бунга бир томондан Ўзбекистонда ҳали футбол мавсуми билан бошланмасидан ОЧЛ баҳсларида қатнашишимиз ҳам сабаб бўлди. Шарқ минтақасидаги жамоалар эса биз билан бир хил шароитда бўлганлиги учун улар билан ўйинлар нисбатан енгилроқ кечган. Аввалги йилларда Ғарб минтақасида кўрсатган қаҳрамонликларимиз охиригача курашишга туртки бўлди. Очиғи, ҳеч кимда 5-тур олдидан тушкун кайфият йўқ эди. Эронда “Ал-Жаиш” икки тўп фарқи билан мағлубиятга учради, ўз ўрнида биз мураккаб кечган учрашув якунида “Фотиҳ”ни мағлубиятга учратдик. Тўплар нисбати бизнинг фойдамизга хизмат қилгани сабабли, Қатардаги учрашувда исталган хисобдаги ғалаба бизни плей-оффга олиб чиқарди. Ана шундай қийин вазифани сўнгги сонияларда ҳал этиб, мухлисларга қувонч улаша олганимиздан хурсандман.  

Матбуотда мени Роберто Ди Маттеога қиёслашганини ўқидим. Тўғри, бундай сўзларни ўқиш, кимдандир эшитиш ёқимли, лекин унинг даражасига етиш учун ҳали анча қовун пишиғи бор. Италиялик мутахассис “Челси”ни Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган эди. Биз эса шунчаки, гуруҳдан чиқиш вазифасини бажардик, холос. Шунчаки, жуда қийин вазиятдан чиқиб кетганимиз учун матбуотда бироз ошириб юборишди.

                              МЕН ҚАНДАЙ МУРАББИЙМАН?

- Мураббийлик ўқув курсларида ўқиб юрганимизда, устозларимиз мураббийларни икки тоифага бўлишарди. Бири демократ, иккинчи Пиночет тоифасидаги қаттиққўл мураббийлар. Улар шу икки тоифанинг ўртасида юриш керак, дейишарди. Демократ, яъни очиқ, юмшоқ табиатли мураббий бўлиш яхши, аммо, бу зарарга ҳам ишлаган вазиятларни кўряпмиз. Жуда қаттиққўл бўлиш ҳам яхши эмас. Футболчиларни бу хислат билан бездириб қўйиш мумкин. Қўполроқ мисол келтираман. Масалан, отни бошқараётганингизда жиловини ҳар замонда тортиб қўясиз. Агар шундай қилмасангиз, равон йўлингиз қолиб, сизни жарга етаклиши турган гап. Жиловни ҳаддан зиёд тортиб юборсангиз ҳам бўлмайди, узилиб кетиши мумкин. Шу боис, ҳамма нарсанинг меъёри яхши. Мураббий биринчи навбатда психолог бўлмоғи лозим. Футболчилар билан инсон сифатида гаплашиш керак. Шунда таъсир кучингиз юқори бўлади.

                     АКАДЕМИЯ ЎЗ МЕВАСИНИ БЕРА БОШЛАДИ               

- “Бунёдкор” академияси ўзининг илк мевасини бера бошлаганидан хурсандман. Ашурматов ва Комилов ўтган йили ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Ўринбосарлар таркибида чархланиб, сайқал топган йигитларимиздан Сардор Собирхўжаев, Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов, Алибобо Раҳматуллаев бугун асосий таркибда ўйнашяпти. Ярим ҳимоя чизиғимизнинг деярли барчаси ўзимизнинг тарбияланувчилар. 1996-98 йилларда туғилган гуруҳимизда ҳам бундай ёш истеъдодлар етарлича топилади. Фақат улар учун вақт керак. Афсуски, ҳужум чизиғида озгина муаммолар бор. Энди бу муаммо ўзбек футболида ҳам оғриқли нуқта бўлиб турибди. Пишурни кўп танқид қилишяпти. Ҳа, нисбатан бу фикрларга қўшиламан. Гол деярли урмаяпти. Буни ўзи ҳам жуда яхши тушуниб турибди. Ўтган йили чемпионат тўпурари бўлганди. Унинг муҳим голлари ОЧЛда ас қотганди. Бу йил эса бироз иши юришмаяпти. Шундай бўлсада, майдонда катта ҳажмдаги қора ишни бажаряпти. Машғулотларга ҳам ҳаммадан олдин келади. Алоҳида қолиб, ўз устида тинмай ишламоқда. Рақибдан тўпни олиб қўйиш, ҳужум ташкил қилишда фаолият иштирок этяпти. Ўз жарима майдончамизда стандарт вазиятлар амалга оширилаётганда иккинчи қаватда ажойиб ўйнамоқда. Ҳужумчиларни тўп билан таъминлайдиган ярим ҳимоячиларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Ўтган йили жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Жасур Ҳасанов, Лутфулла Тўраев, Марко Блажичнинг ўрни ҳозир жуда ҳам билиняпти. Пишурнинг ўтган йили тўпурар бўлишида мен санаб ўтган ярим ҳимоячиларнинг роли катта бўлганди. Ҳозирги ёшларимизга вақт керак. Уларда барқарорлик етишмайди. Бир ўйинда яхши ўйнаса, икки учрашувда ўзини йўқотиб қўяди. Бу табиий ҳолат. Кейин қолган клубларимиз 7 та расмий ўйин ўтказишган бўлса, биз ОЧЛдаги 7 та учрашув ва Суперкубок баҳсини қўшиб хисоблаганда, 15 та ўйин ўтказишга улгурибмиз. Ёш футболчилар учун бу катта ҳажмда бажарилган иш саналади.

                   ДАВРАЛАР ОРАЛИҒИДА ЎЗГАРИШЛАР БЎЛАДИ

- Биринчи даврадан сўнг таркибда ўзгаришлар бўлади. Клуб раҳбарияти ҳам бунга қарши эмас. Ижарага берган футболчиларимизни ортга қайтарамиз. Шукурали Пўлатов ижара асосида “Навбаҳор”да ўйнаяпти. Биринчи галда уни қайтаришни мақсад қилганмиз. Қолаверса, мураббийлар бошқа жамоалардаги ўйинчиларни кузатиб боришяпти. Юрий Вазгенович бу борада катта ёрдам беряпти. Таркибни кучайтирмасак, иккинчи даврада қийналиб қолишимиз мумкин. Чунки, миллий чемпионатимиз йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Ўтган йили иккинчи даврадан совринли ўринлар учун кураш кескинлашган бўлса, бу йил мавсум бошидан шу нарсага гувоҳ бўляпмиз. Эндигина 7 та тур ортда қолган бўлсада, чемпионатда кураш аёвсиз давом этяпти. Бахтиёр Ашурматов Наманганда тузган жамоаси мени ҳайратда қолдирди. Эдгар Гесс бошчилигидаги “Бухоро” кучли ўйин намойиш этмоқда. “Олмалиқ” ҳар доимгидан ҳам кучли кўринмоқда. Шквириннинг жамоаси ҳар доим кучли бўлган. Ҳеч кимнинг кўзи илғамаган футболчиларни топиб, шундай даражага чиқараётган Игорга қойил қолмай иложим йўқ. Яхши легионерларни жамлай олишди. Тунислик футболчи илк ўйинлариданоқ ўзидан яхши таассурот қолдира бошлади. Агар шундай темпда кураш давом этса, иккинчи даврада нималар бўлишини тасаввур қилиш қийин эмас. “Пахтакор” – “Локомотив” учрашуви менда жуда яхши таассурот қолдирди. Яқин орада Тошкентдаги ўйинга шунчалик кўп томошабин келмаганди. Демак, мухлислар ҳам секин асталик билан бўлсада, стадионларга қайтишяпти.         

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика