Latest news

00:41АПЛ. ​"Ньюкасл" - "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!  3 00:34Испания кубоги. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  1 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 23:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Ипсвич", "Ноттингем" - "Арсенал": бошланғич таркиблар аниқ!  11 23:16АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" меҳмони бўлмоқда. Ҳусанов асосий таркибда  46 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  11 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  5 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  31 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари! News

Александр Пишур ва Амет Мемет – сентябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Бунёдкор» украиналик ҳужумчиси Александр Пишур ва «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет ғолиб чиқди.

Ўзбекистон чемпионатининг авгувст ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 1-6 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар 12 нафар мураббий ва 14 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббий ўртасидаги курашда «Нефтчи» маслаҳатчи мураббийи Амет Мемет, «Динамо» устози Равшан Ҳайдаровни икки баллга ортда қолдириб, сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ушбу мутахассис қўл остида «Нефтчи» сентябрь ойида учта ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Жумладан, жамоа ўз майдонида «Олмалиқ»ни 4:0, «Қизилқум»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, сафарда «Гулистон» устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Жамоа барча учрашувларда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола билди.

Футболчилар орасида эса «Бунёдкор» ҳужумчиси Александр Пишур сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Сентябрь ойи давомида учта ўйинда жами учта гол урган «Нефтчи» ҳужумчиси Носирбек Отақўзиев ундан 5 балл кам жамғарди. Қайд этиш жоиз, Пишур бунгача март ва апрель ойлари сўровномасида иккинчи, май ва август ойи сўровномаларида учинчи, июнь ойи сўровномасида эса тўртинчи бўлган эди.

Сентябрь ойи давомида «Бунёдкор» Олий Лига доирасида учта ўйин ўтказди. 19-турда ўз майдонида «Навбаҳор»ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, 18-турда «Шўртан», 20-турда эса «Бухоро» билан сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бироқ Пишур ўзини Олий Лига ўйинларида эмас, балки 25 сентябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финалида кўрсатди. Унинг «Насаф» дарвозасига йўллаган икки голи «Бунёдкор»га кетма-кет иккинчи, жамоа тарихидаги тўртинчи кубокни келтирди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Александр Пишур («Бунёдкор») – 20 балл.
2. Носир Отақўзиев («Нефтчи») – 15 балл.
3. Шаҳзодбек Нурматов («Металлург») – 14 балл.
4. Илҳом Юнусов («Насаф») – 7 балл.
5. Андрей Мелничук («Динамо»), Фаррух Шотурсунов («Динамо») – 6 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Амет Мемет («Нефтчи») – 21 балл.
2. Равшан Ҳайдаров («Динамо») – 19 балл.
3. Мурод Исмоилов («Пахтакор») – 11 балл.
4. Миржалол Қосимов («Бунёдкор») – 10 балл.
5. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 6 балл.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика