Latest news

09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  2 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  4 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  8 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  7 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  15 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  11 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  12 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0

Александр Оника: “Локомотив”дан нима учун кетганимни билмайман” News

Александр Оника: “Локомотив”дан нима учун кетганимни билмайман”

Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Локомотив” сафида ўтказган Александр Оника айни дамда “Нефтчи” машғулотларида иштирок этяпти.
Куни кеча фарғоналиклар “Металлург”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, бир тайм ҳаракат қилган Оника жарима тўпидан жуда чиройли тўп киритди (видео). Баҳс якунига етиш арафасида у билан қисқача суҳбат қурдик.

“Украинада тўп сурган пайтим биз асосан жисмоний машқлар орқали чемпионатга ҳозирлик кўрардик, - дейди молдовалик футболчи. - Бу ерда эса кўпинча тўп билан ишлаяпмиз. Мураббийлар машғулот вақтида эътиборни тўп билан ишлашга, ўйин услубини шакллантиришга қаратишяпти. Машқлар осон бўляпти дея олмайман. Ҳар ҳолда мавсумга тайёргарлик ҳар доим қийин кечади. Баъзан тренажёр залига бориб турибмиз. “Нефтчи” билан ҳали шартнома тузганим йўқ. Аммо музокалар давом этяпти. Менимча, янги мавсумни шу жамоада бошласам керак”.

“Локомотив”ни нима учун тарк этдим? Тўғрисини айтсам, охирги кунларда ҳам “Локо”да қолишимга ишонгандим. Клуб мен билан тўлиқ ҳисоб-китобни қилиб бўлди. Лекин мураббийлардан садо чиқмади. Ҳеч ким қўнғироқ ҳам қилмади. Кейин эса кетишим кераклигини тушуниб етдим. Умуман олганда, менга бу ердаги муҳит ёқяпти. Ўзбекистонда маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Шу боис юртингизда кўпроқ қолмоқчиман”.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика