Latest news

22:12FA "адолат" ҳақидаги пости учун МЮни жазоламайди  0 21:51"Нефтчи" Ашурматов учун "Рубин"га 500 минг доллар тўлашга тайёр  13 20:55"Локомотив" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 20:45Анвар Бердиев "Шўртан" билан шартномасини узайтирди  2 20:20Фарруҳ Зокиров: "Биз ҳозирги таркибимиз билан ҳам кейинги босқичга чиқишимиз керак"  0 20:10"Барселона" ҳимоячиси 5 ҳафтага сафдан чиқди  3 19:56Расман: "Бухоро" хорватиялик легионерни сафига қўшиб олди  2 19:43Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси: "Абдуқодир Ҳусановни "Манчестер Сити"га ўтгани билан табриклаймиз!"  10 19:34Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"  0 19:19"Бунёдкор" "Динамо"дан устун келган назорат ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:57Европа чемпионати бронза медали соҳиби Симон Кьер фаолиятини якунлади  0 18:34Селюк: "Ҳусанов қанақасига 50 млн туради? Максимум – 20!"  67 18:11"Ливерпуль" футболчиси фаолиятини Шотландияда давом эттиради  0 17:49Модрич — "Барса"га қарши ўйиндан кейин интервью берган "Реал"нинг ягона футболчиси  8 17:20"Пахтакор" Туркия йиғинида Чехия, Япония ва Қозоғистон жамоалари билан ўйнайди  4

Александр Мочинов: «Осиё Чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ» News

Александр Мочинов: «Осиё Чемпионатида кучсиз рақибнинг ўзи йўқ»

Бугун Банкокдаги «Golden Tulip» мехмонҳонасида U-16 Осиё Чемпионати «С» гуруҳида иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди.
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ўйинолди матбуот анжуманида бугун Таиландда старт оладиган Осиё Чемпионати баҳсларида барча жамоалар тенг кучли эканини айтиб ўтди.

«Биз мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик деб ўйлайман. Эртага илк ўйинимизни Непалга қарши ўтказамиз. Бундай мусобақадаги илк ўйин доимо қийин кечади. Эртага, ярим ҳимоячимиз Суҳроб Нуруллоев дисквалификация туфайли бизга ёрдам бера олмайди, аммо унинг йўқлигини бошқа футболчилар майдонда билинтирмайдилар деб умид қиламан», - дейди Мочинов.

«Гуруҳимизда қайсидир жамоани алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Осиё футболи жадал суратларда ривожланмоқда. Осиё Чемпионатида эса кучсиз рақибнинг ўзи бўлмайди. Барча рақибларимизни хурмат қиламиз. Уларнинг барчасига мусобақада омад тилайман. Улар билан майдонда кўришамиз», - дейди Ўзбекистон ўсмирлар U-16 терма жамоаси бош мураббийи.

Терма жамоа бош мураббийи, шунингдек жамоанинг мусобақага тайёргарлиги етарлича бўлганини таъкидлади. «Мусобақа олдидан терма жамоа Бокудаги халқаро турнирда иштирок этди, шунингдек Туркия ва Малайзияда йиғинлар ўтказдик. Ўйлайманки, бу йиғинларнинг мусобақа давомида бизга фойдаси тегади».

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси мазкур ёш тоифасида амалдаги Осиё Чемпион ҳисобланади. Матбуот анжуманида мусобақани чемпион мақомида бошлаётган терма жамоа ўз олдига қандай мақсад қўйгани ҳақидаги саволга Мочинов қуйидагича жавоб берди: «Албатта, икки йил аввалги ғалабани такрорлаш қийин бўлади. Ўтган мусобақадаги ғалаба бизга бу сафа икки баробар куч билан ўйнашимизга туртки бўлади. Биз ҳар бир рақибни хурмат қиламиз ва ҳар бир рақибга қарши жиддий тайёргарлик кўрамиз», - дейди Александр Мочинов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика