Latest news

19:19Суперлига. "Бухоро" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 19:08Суперлига. "Машъал" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  2 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  0 18:07Гави: "Тер Штеген – клуб афсонаси, уни ҳурмат қилиш керак"  0 17:38"Милан" Влаховични олиш учун ярим ҳимоячисидан воз кечадими?  0 17:10Гонконгга келган Златан Ибрагимович Брюс Ли билан "куч синашди", Гвардиол Хорватия махсус кучлари машғулотида қатнашди, Гвардиола мўйлов қўйди. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 16:50Винисиус Жуниор: "Мен кўп нарсага эришдим, лекин орзуларим ҳали тугамаган"  2 16:22"Наполи" "Ювентус" ярим ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 15:58Суперлига. 16-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  1 15:26"Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" Шешко учун курашади  1 14:57"Бавария" дарвозабони Улрайх ўғли вафот этганини эълон қилди  0 14:29CAFA турнирида иштирок этадиган терма жамоага бош мураббий тайинланди  2 14:03Трамп Бразилия фуқароларининг ЖЧ-2026га келишига тўсқинлик қилиши мумкин  5 13:34ЦСКА футболчиси Гайич Файзуллаевга Туркиядаги фаолиятини муваффақиятли ўтказишни тилади  2 13:05Пул топишни "Пахтакор"дан ўрганиш керак  20

Александр Мочинов: “Мақсад – олий лига!” News

Александр Мочинов: “Мақсад – олий лига!”

Бир ҳафта муқаддам “Бунёдкор”ни тарк этиб, жамоамизни қабул қилиб олган ёш мутахассис Александр Мочинов енг шимариб иш бошланади.
Куни кеча Александр Владимировичдан cайтимиз учун махсус интервью олдик.

- “Оқ-тепа” мураббийлик фаолиятимда муҳим роль ўйнаган. Биласиз, мураббийликни шу клубда бошлаб, тажриба оширганман. Таклифга келсак, клуб раҳбари Ғанишер ака Шоғуломов анчадан буён мени бош мураббийликка чақириб келарди. Бу инсон билан илиқ муносабатда бўлганлигим учун охири таклифга лаббай деб жавоб қайтардим. Сабаби, “Оқ-тепа” бу йил ўз олдига жиддий вазифа қўйган, яъни, олий лигага чиқмоқчи. Айнан шу ҳолат таклифга ижобий тарзда жавоб қайтаришимга сабаб бўлди. Бу ерда мен келажакда рақобатбардош жамоага айланадиган клуб тузмоқчиман. Бошқача айтганда, ишни босқичма-босқич олиб бориб, кучли жамоани шакллантиришни режалаштирганмиз. Асосийси, “Оқ-тепа”да енг шимариб ишлаш учун барча шароитлар яратилган.

Икки йил аввалги ҳолат билан солиштирадиган бўлсам, жамоа ташкилий томондан сезиларли даражада олдинга катта қадам ташланган. Қолаверса, “Оқ-тепа” ўзбек футболида ўз ўрнига, номига эга бўлиб улгурди. Клуб тарбияланувчилари олий лига жамоаларида тўп сурмоқда. Клуб раҳбарияти тўғри сиёсат олиб бораётгани учун жамоа йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Балки ривожланиш тезкорлик билан амалга ошмаётгандир, аммо “Оқ-тепа” мақсади сари дадил қадам ташламоқда.

Олий лигага чиқса бўладими? Албатта, нега бўлмас экан? Шунчаки, ишлар тўғри олиб борилса ва мақсад сари барча бир бўлиб ҳаракат қилинса, кифоя. Ўйлайманки, раҳбарият ҳам олдимизга қўйилган вазифамизни уддалашимиз учун бизга қўлдан келганча ёрдам беради. Қисқаси, барчамиз мақсад сари ҳаракат қилсак, олий лигага чиқамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика