Latest news

00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  0 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  3 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  13 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  4

Александр Мочинов: "Ғалабали онлар ҳали олдинда" News

Александр Мочинов: "Ғалабали онлар ҳали олдинда"

"Бухоро" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Александр Мочинов ташриф буюрди.
“Аввалом бор рақиб жамоани хақли ғалаба билан табриклаб қоламан. Гарчанд биз бугун мағлуб бўлган бўлсак-да, ўйлайманки мухлисларимизга ушбу футбол маъқул келди. Уларнинг учрашув якунидан сўнг ҳар иккала жамоани бирдек қарсаклар билан кузатиб қўйишгани бунга яққол мисол бўлса керак”- дея гап бошлади Мочинов.

- Бугун “Насаф”да 3-4 та имконият бўлди улар шуни иккитасини голга айлантира олишди, бизда эса жуда кўплаб имкониятлар кўкка совурилди...


-Сен урмасанг сенга уришади деган нақл яна бир бор бугун ўз исботини топди, бунинг устига рақибинг “Насаф” даражасидаги жамоа бўлса. Чемпионлар лигаси иштирокчиси ўз имкониятини ҳамма вахт ҳам кўкка совуравермайди.

Бугун ўйин борасида биз хеч бир жабхада мағлубиятга учраганимиз йўқ, буни ҳамма кўрди. Голли вазиятлар ҳам бизда бир неча марта кўпроқ ҳам бўлди, аммо сиз айтганингиздай, биз улардан фойдалана олмадик, рақиблар эса фойдаланишди. Бу футбол, футбол эса хатоларни кечирмайди.

Ўтказилган тўрт учрашувлар ичида бугунги ўйинимизни ўтганларига нисбатдан анча мазмунлироқ деб баҳолайман. Сабаби оддий, жамоанинг 80% янги, жамоанинг айнан жамоа бўлиб шаклланиши учун вақт керак ва мана бугун кўриб турибмиз-ки, жамоа ўйиндан-ўйинга очилиб бормоқда.

Ҳамма гап вақтга бориб тақалади, лекин футболда камдан-кам ҳолларда жамоага вақт берилади, раҳбарлар эса албатта фақат натижани талаб қилишади. Шу сабабдан хатолар устида ишлашда давом этамиз ва албатта ғалабали онлар ҳали олдинда эканлигига ишонамиз”-деб ўз сўзини якунлади Александр Мочинов.

"Бухоро" ПФК матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика