Latest news

23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  1 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  1 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  2 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  11 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  2 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  9 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  43

Александр Мочинов: «Футболчиларимиз матонат кўрсатишди» News

Александр Мочинов: «Футболчиларимиз матонат кўрсатишди»

КХДР устидан ғалаба қозонган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ажойиб ва муносиб ўйин учун рақиб терма жамоасига миннатдорчилик билдирди.
«Бугунги ажойиб ўйин учун рақибимизга миннатдорчилик билдираман. КХДР нафақат гуруҳнинг, балки бутун турнирнинг фаворитлари қаторида бежизга тилга олинмади. Бугунги ажойиб ғалаба учун ўз шогирдларимга ҳам миннатдорчилик билдираман. Кучли рақибга қарши муносиб ва ажойиб ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик», - дейди Мочинов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

«Шу ўринда, бизни ўйингача қўллаб-қувватлаб турган ва далда бериб турган барча инсонларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Кеча, хабарингиз бўлса Тошкентда миллий терма жамоамиз Янги Зеландияни ўртоқлик учрашувида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан сўнг, миллий терма жамоа футболчилари ҳам телефон орқали боғланиб бизга ўйинда омад тилашди. Бундан ҳурсанд бўлдик. Бизни ўйин давомида стадионнинг ўзидан қўллаб қувватлаш учун Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлисларимизга эса алоҳида раҳмат. Уларни хурсанд қилишимиз шарт эди», - дейди Ўзбекистон ўсмирлари бош мураббийи.

Александр Мочинов шунингдек, ўйиндан олдин шимолий кореялик футболчиларнинг ўйинини томоша қилгани ва улар жуда ҳужумкор ўйин кўрсатишини таъкидлаб ўтди.

«КХДР терма жамоасининг ҳужум чизиғи жуда кучли. Рақибнинг илк 15 дақиқадаги босимига дош беришимиз керак эди. Аммо, барибир жуда эрта ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Шундай бўлсада, тезда ўзимизни ўнглаб олдик ва хатто биринчи бўлимни ўз фойдамизга ҳал қилиб чиқиб кетдик. Футболчиларимиз ўз матонатлари ва маҳоратлари эвазига бугун ғалаба қозонишди. Биз бу учрашувни ҳам тезроқ унутиб Кувайтга қарши бунданда яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак», - дейди Мочинов.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика