Latest news

18:35U-21 биринчилиги. Сардор Мирзаевнинг голи эвазига ОКМК ёшлари "Пахтакор"ни мағлуб қилди, "Қўқон-1912"дан суперкамбэк ва бошқа натижалар  0 18:14Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф". Таркиблар маълум  8 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  9 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  0 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  3 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  5 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  21 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  4 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  3 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  2

Александр Мочинов: "Барча айбни ўз бўйнимга оламан" News

Александр Мочинов: "Барча айбни ўз бўйнимга оламан"

Матбуот анжуманининг икинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Александр Мочинов ташриф буюрди.

Матбуот анжуманининг икинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Александр Мочинов ташриф буюрди.

-Мехмонларни ушбу ғалаба билан табриклайман. Ушбу жамоа бугунги кунда ажойиб ҳолатда эканлигини яна бир бор кўрдик.

Жамоамининг ўйинига баҳо берадиган бўлсам, биз мағлуб бўлдик. Ўз уйида, мухлислари кўз ўнгида ҳаракат қилаётган жамоа учун, бугунгидай ўйин намоиш этиш бу жуда аянчли ва жирканчли!

-Жамоа мағлуб бўлди, ким айбдор? Жавобгарликни ким ўз бўйнига олади?

-Барча айбни ўз зиммамга оламан.

-Барча тушуниб турибди, яхши жамоанинг шаклланиши учун вақт керак, дастлабки йилда кўзланган мақсадга эришиш қийин, лекин мавсумолди машғулотлар маромида бўлди-ку? Сизда жамоа бугунги ахволда бўлмаслиги учун яхшироқ ва тажрибалироқ футболчилар таклиф этишга имконият ва вақт етарли эдику?

- Афсус, ҳамма ҳам тажрибали футболчилар бу ерда ўйнашга рози бўлишмади. Уларда биздан-да яхшироқ таклифлар бўлди, кимларнингдир бошқа жамоалар билан келишувлари бор эди ва яна айримлари билан келишишга улгурмадик. Қандайдир сабаблар туфайли бизда музокаралар ўртасига келиб узилиб қоларди.

Нима бўлганда ҳам, мен айбни футболчиларга ташламаган бўлардим. Футболчиларнинг бу ерда айблари йўқ. Бугунги кунга келиб жамоа анча жипслашган ва жанговор ҳолатда бўлиши керак эди. Демак, мураббийлар штаби, хусусан мен футболчиларни керакли даражада тайёрлай олмадим. Барча айб бош мураббийда.

Бугун йирик ҳисобдаги мағлубиятни хеч ким хаёлига ҳам келтирмаган эди. Футболчилар жуда катта босим остида қолиб кетишди, мана неча ойлаб ғалаба қозона олмаяпмиз.  Жамоа катта босим остида қолганидан кейин, майдонда кичик-кичик хатоларни вужудга келтиради. Бу хатолар эса оқибатда катта муаммо келтириб чиқаради”-деди Мочинов.

"Бухоро" ПФК матбуот котиби Азиз Салихов ёзиб олди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика