Latest news

10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  0 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  1 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  1 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  2 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  112 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8

Александр Мочинов: "Байрамга ЖЧ йўлланмасини ҳадя қилмоқчимиз" News

Александр Мочинов: "Байрамга ЖЧ йўлланмасини ҳадя қилмоқчимиз"

Шу кунларда халқимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 23 йиллигини кенг нишонламоқда.
Кеча асосий тантана ўтказилган бўлса, бугун шаҳар ва қишлоқларимизда байрам шукуҳи давом эттирилади. САда навбатдаги табрик Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочиновдан.

- Ҳурматли юртдошлар ҳамда мамлакатимиз меҳмонлари, сизларни чин қалбимдан истиқлолнинг 23 йиллиги билан табриклайман. Байрамни бизга Тошкентда нишонлаш насиб қилмади. Шу кунларда Таиланддамиз. Менинг тилакларимга терма жамоамизнинг барча аъзолари қўшилишади.

Ўйлайманки, футболчилар Бангкокда старт олиш арафасида турган Осиё чемпионатида муваффақиятли ўйнаб, чиройли ғалабалар ҳамда жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этишади. Барчамизнинг ниятимиз шу. Кайфиятлар аъло даражада. Тайёргарлик кучайтирилган режимда давом эттириляпти. Таиланддан олдин Куала-Лумпурда йиғин ўтказдик ва унинг доирасида Малайзия ёшлар (U-19) ҳамда ўсмирлар (U-16) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор байрам муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика