Latest news

09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  1 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  0 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  0 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  6 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  13 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  7 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  64 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  4 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7

Александр Мочинов: БААга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади News

Александр Мочинов: БААга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади

Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 (1:0) ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу каби халқаро ўртоқлик ўйинларини ташкил қилгани учун ЎФФ раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.  Шунингдек, БАА Футбол Уюшмасига ҳам ташаккур айтаман. Бу йил БАА ёшлари билан иккинчи бор тўқнаш келмоқдамиз. Уларга қарши ўйинлар доим мазмунли ва курашга бой тарзда ўтади.

Умуман олганда, бугунги беллашув қизиқарли ўтди: пенальтилар бўлди, четлатишлар, курашлар. Мен ҳакамлар қарорини муҳокама қилмайман ва буни ёқтирмайман. Жасур Раҳимовнинг қоши ёрилди ва у дарҳол шифохонага юбоирлди. Унинг ҳолати оғир эмас. Футболчи бугуннинг ўзида жамоа сафига келиб қўшилади.

Футболчилар ҳали ёш ва ҳужумда ўзини бироз йўқотиб қўяди. Бирга-бир вазиятлардан унумли фойдаланмаганини шу билан изоҳлаш мумкин. Ҳимояда ҳам шундай. БАА ёшлар термаси ҳам шундай муаммоларга дуч келганини кўрдик.

Саралаш ўйинлари олдидан ҳимоя чизиғидан хавотирим бор. Кўплаб ўйинларни ўрганиб, таҳлил қилдик. Шунинг учун, ҳимояга эътиборни қаратамиз. ОЧ саралашидаги рақиблар ҳақида маълумотлар топиш қийин, аммо улар бор. Имкон қадар рақиблар ҳақида маълумот тўплашга ҳаракат қиляпмиз”, – деди Александр Мочинов.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика