Александр Лобанов Эрон вице-чемпиони бўлди
14 may 2016 15:36
News
Александр Лобанов Эрон вице-чемпиони бўлди
Ҳамюртимиз шу йил бошида Теҳроннинг "Персеполис" клубига кўчиб ўтган эди. Кеча Эронда 2015-2016 йилги мавсум якунланди. Унга кўра "Персеполис" 57 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллади. Қизиғи чемпион бўлган Хузистоннинг "Истиқлол" клуби ҳисобида ҳам 57 очко бор. Фақатгина қўшимча кўрсаткичлар бўйича "Персеполис" кумуш медалларига эга бўлди. Ўзбекистонда уч бор чемпионликка эришган Лобанов ўз коллекциясига Эрон чемпионати кумуш медалини ҳам қўшиб қўйди. Бу мавсумда ҳамюртимиз клуби сафида 8та ўйинда майдонга тушди ва ҳеч бир учрашувда мағлуб бўлмади.
Яна бир ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб бораётган "Сепахон" клуби ўтган йил чемпион бўлган эди. Бу йил эса клуб мавсумни 11-поғонада тугатди.
Эрон чемпионати. Якуний мусобақа жадвали
Comments