Latest news

15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  0 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  2 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  9 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6

Александр Лобанов: “Дуранг адолатли бўлди” News

Александр Лобанов: “Дуранг адолатли бўлди”

Кеча олий лига 11-тур учрашувларига старт берилди.

Ушбу турда “Бунёдкор” ўзу уйида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Учрашувдан сўнг “шерлар” клуби дарвозабони Александр Лобанов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳеч қачон дерби учрашувлари осон бўлмайди. Ушбу баҳсда “Бунёдкор” ҳам биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Афсуски бугун биз ғалаба қозона олмадик. “Қалдирғочлар”га қарши ўйинда бироз омадимиз келмади. Бизни қўллаб-қувватлаб туриш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга рахмат айтмоқчиман. Қанчалик яхши ўйин кўрсатсак мухлисларимиз бизга ишонишда давом этади, бу биз учун жуда ҳам муҳим. Ўйин жихатидан олиб қарайдиган бўлсак, дуранг адолатли бўлди. Бугун мухлислар икки хил футбол гувоҳи бўлишди. 

Биринчи бўлимда рақибимиз биздан устун келган бўлса иккинчи бўлимда биз "Бунёдкор"дан кўра кучлироқ ўйин намойиш этдик. Агарда учрашувдаги бўлимлар билан ҳисоблайдиган бўлсак ушбу баҳс тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. Рақиб дарвозасини ишқол қилишимиз учун бир қатор вазиятларни яратдик, афсуски улардан фақат биттасидан фойдаландик холос. Яратилган ҳар бир имкониятдан 100 фоиз фойдалиб бўлмайди. 1 очкони қўлга киритган бўлсак ҳам бундан мамнунмиз”, - дейди “Пахтакор” клуби дарвозабони Александр Лобанов.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика