Latest news

21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  4 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  9 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  9 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  26 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  27 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

ЖЧ-2022 саралаши. Александр Крестинин: "Тожикистон билан ўйинлар доим қувноқ ўтган" News

ЖЧ-2022 саралаши. Александр Крестинин: "Тожикистон билан ўйинлар доим қувноқ ўтган"

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Тожикистон - Қирғизистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Александр Крестинин ва ярим ҳимоячиси Эдгар Бернхардт иштирок этди.

Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.

Александр Крестинин, Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи:


– Тожикистонликларга бизни илиқ кутиб олишгани учун раҳмат айтаман. Биз учун ажойиб, қулай шароитлар яратиб берилган. Тожикистон билан ўйинга режага кўра тайёргарлик кўрдик, барчаси режа бўйича кетмоқда. Жамоамизда кайфият яхши, учрашувга жиддий тайёргарлик кўраяпмиз. Тожикистон билан қаерда ўйнасак ҳам Душанбедами, Бишкекдами фарқи йўқ, ўйинларимиз доим қувноқ ўтган. Шу боис эртага ёрқин, яхши, кескин ўйин бўлади деб ўйлайман.



– Илк ўйиндаги муваффақият ЖЧ-2022 саралашида ҳал қилувчи бўлиши мумкинми?

– Тожикистон билан ўйин ҳал қилувчи баҳс деб ўйламайман. Бир томонлама муҳим, иккинчи томондан биз учун ҳар бир баҳс олтинга тенг. Саралаш босқичи якунига етаётганда ҳал қилувчи ўйинлар бўлади. Саралаш босқичининг аввали шунчаки ҳаяжонни босиб олиш.



– Тожикистон ҳақида нима дея оласиз?

– Ушбу жамоанинг сўнгги ўйинларини кўрдик. Кучли томонларини ўргандик. Сизларда бош мураббий ўзгарди, таркибда ўзгаришлар бор, буларнинг барини инобатга олганмиз. Аммо эртага рақиб қандай ўйнашини билмаймиз. Баъзи вариантларни тахмин қилаяпмиз, бу тушунарли, худди шундай тарзда Тожикистон ҳам бизни ўрганмоқда.



– Минскнинг «Динамо» клуби ҳимоячиси Валерий Кичин эртанги ўйинга оилавий сабаблар билан чақирилмади. Бу ҳақда нима дея оласиз? Яна бир савол Қирғизистон терма жамоаси 1 сентябрь куни йиғилди. Бу вақт Тожикистон билан ўйинга тайёргарлик учун етарли бўлдими?

– Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Валерий Кичин оилавий сабаблар туфайли эртанги баҳсда бизга ёрдам бера олмайди. У бизга кейинги ўйинларда ас қотади. Фақат Кичин эмас яна уч нафар футболчи жароҳатлари боис Душанбега келмади: булар Виктор Майер, Гулжигит Аликулов ва Антон Землянухин. Бу футбол, барча бир вақтда соғ бўлмаслиги мумкин.

ФИФА кунлари 2 сентябрь кунидан бошланди, биз 1 сентябрь куни тайёргарликни бошладик. Кўплаб футболчиларимиз хорижда ўйнашади, шу боис ундан олдин ҳеч қанақасига терма жамоани тўплай олмасдик. Албатта, исталган мураббий тайёргарлик учун кўпроқ вақт бўлишини хоҳлайди. Аммо биз бундай тақвимга тайёр эдик.



Эдгар Бернхардт, Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси:

– Бизнинг мураббийлар штабимиз Тожикистон терма жамоаси ўйинини таҳлил қилиб беришди, рақиб ўйинларини томоша қилдик. Одатий тарзда тайёргарлик кўраяпмиз, барчаси режа бўйича кетмоқда, қандай ўйнашни биламиз. Эртага бизда ўз вазифамиз бор. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим. Қандайдир босим ёки бошқа нарсани ҳис қилмаяпмиз.


Tajikistan

Alisher Dzhalilov - 41'

World Cup Qualification AFC 2nd Round Grp. F . Round 1

05/09/2019, 20:00

0
:
1
Finished

Kyrgyzstan

Stadium: 17800 spectators

45'
90'
41'  Alisher Dzhalilov
87'  Manuchehr Dzhalilov (Sheriddin Boboev)
89'  Muxammadzoni Raximov (Jahongir Ergashev)
90'  Parvizdzhon Umarbaev (Komron Tursunov)
25'  Kairat Zhyrgalbek
35'  Azamat Baymatov
46'  Akhlidin Israilov (Tursunali Rustamov)
69'  Bakhtiyar Duyshobekov (Abai Bokoleev)
71'  Tamirlan Kozubaev
75'  Farhad Musabekov (Alimardon Shukurov)

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика