Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"
		
		23 jun 2024 00:04
        News	
	 
				 
				Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"
- Ўйин ҳақида
- Яхши ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам яхши вазиятлар ярата олишди. Ҳимояда етарлича стабил ўйнай олмадик. Рақиб камроқ хато қилди ва шу сабабли ғалаба қозонди.
- "Локомотив" жамоаси уч ойдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Бундай инқироз жараёнида жамоангиз ўйинида қандайдир позитив жиҳатларни таъкидлаб ўта оласизми? Жамоада ёмон натижа қайд этаётганига қарамай, жамоада ўсиш сезмоқдасизми?
- Албатта. "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Кўпроқ вазиятлар яратдик. Ўз йўлимизда давом этишимиз керак. Хатолар учраб турибди. Уларни тўғирлашимиз керак. Руҳий томонлама ҳам босим бор.
- "Локомотив" қайд этаётган ёмон серия футболчиларга таъсир қилаётгани ҳақида гапириб ўтган эдингиз. Футболчиларингиз йўл қўяётган хатолар ушбу босим сабаблими? Бугун дарвозабон кўп хатоларга йўл қўйди ва ишончсиз ўйин намойиш этди.
- Гапларингизда боғлиқлик бор. Лекин профессионал футболчи ҳар доим ўзининг эмоционал ҳолатини стабил ушлаб тура олиши керак.
- Ёш футболчи Шоҳрух Ҳудойберганов бугун дебют қилди. Ёш футболчини иккинчи бўлимда майдонга туширдингиз, аммо 20 дақиқа ўтар-ўтмас Ҳудойберганов яна захирага олинди. Бунга сабаб нима бўлди?
- Сабаби оддий. У ўз функциясини яхши бажара олмади. Захирадан майдонга тушган футболчи жамоага фойда келтириши керак.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments