Latest news

12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0

Александр Григорян: "Мен "Пахтакор"га маслаҳатчи мураббий бўлиб келдим" News

Александр Григорян: "Мен "Пахтакор"га маслаҳатчи мураббий бўлиб келдим"

Tags :  Пахтакор
Ўзбекистон ОТЖ - "Пахтакор" (0:1) ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунлангач "шерлар" мураббийлар штабида пайдо бўлган Александр Григорянни суҳбатга чорладиқ.чорладик.

"Мен "Пахтакор"га маслаҳатчи мураббий бўлиб келдим. Ҳозирда жамоада Нўъмон Ҳасанов бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб турибди. Биз "Пахтакор" билан олти кундан буён тайёргарлик жараёнларини ўтказмоқдамиз. Тошкентда ҳаво иссиқлигига қарамай машғулотларимиз жуда яхши ўтмоқда. Бугунги ўйинда ҳаво иссиқлиги учун жамоа бироз толиқиб қолди. Бу нарса ўз сўзини айтди", - дея гап бошлади Александр Григорян.


- Сиз аёллар футболида ишлагансиз...
- Мен бу каби саволларга жавоб қайтармайман. Мени ҳозирги кунда аёллар футболи умуман қизиқтирмайди. Айни вақтда "Пахтакор" мураббийиман ва шу клуб ҳақидаги саволларга жавоб қайтаришга тайёрман.

- Сизни жамоага ким таклиф этди?
- Бу саволга ҳам жавоб беришни истамайман. Муҳими, мен ёшлигимдан ўзим учун бефарқ бўлмаган "Пахтакор" клубида иш бошладим. Бу жамоанинг мухлиси ҳисобланаман. Ёшлигимдан ўша машҳур "Пахтакор" ишқибози бўлганман.

- "Пахтакор" мухлиси бўлганман дедингиз. Сизни ушбу жамоада ўз суюкли футболчингиз бўлганми?
- Албатта бўлган. Бу шубҳасиз Михаил Ан.

- "Пахтакор" билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?
- Биз клуб билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзоладик.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика