Latest news

11:40ПСЖ Нуну Мендеш билан янги шартнома имзолайди  0 11:21Қатар - Ўзбекистон. Бугун ўйинолди матбуот анжумани ва расмий машғулот бор  1 10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  2 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  3 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  3 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  6 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  14 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  8 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  14 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  1 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  2 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  1 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  17 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  16

Александр Ежов: "Шогирдларим қизил карточка олган Ғайрат Ўдаев учун ҳам ўйнашди" News

Александр Ежов: "Шогирдларим қизил карточка олган Ғайрат Ўдаев учун ҳам ўйнашди"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов ўз фикрларини билдирди.

"Жуда оғир ўйин бўлди. "Динамо" яхши жамоа эканини билардик. Яхши тайёрлангандик. Афсуски футболда бугунгидек қизил карточка олинганидек кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Ўз футболчиларимни табриклайман, ўзлари ва четлатилган Ғайрат Ўдаев учун ўйнашди. Ғайрат Ўдаевни қўллаб-қувватлаймиз, у барибир тажрибали ўйинчимиз бўлиб қолаверади. Мухлисларимиз ҳам ўйин охиригача бизни ажойиб қўллаб туришди.

- Рўзимбой Аҳмедов голлар ураётганидан хурсандман. У ҳатто ҳозир Суперлигада ҳам ўйнашга лойиқ. Буни исботлаб келмоқда. Рўзимбой Аҳмедов ҳар бир ўйинда гол уришини истайман. Лекин ҳали оптимал формада эмас. Ўз голлари билан Хоразм аҳлини хурсанд қилмоқда.

- "Динамо" сафида ўйнаган собиқ футболчимиз Тимур Исмоилов ҳақида нима дея оламан? Яхши футболчи, келажаги бор. Уни қўйиб юбормоқчи эмасдик, аммо футболчининг ҳаёти шундай. Унга омад тилаймиз.

- Жароҳатини даволаётган Сарвар Жуманиязов тахминан 1,5 ойдан сўнг майдонга қайтса керак", - дейди Александр Ежов.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика