Latest news

21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  1 21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  29 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  14 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди" News

Александр Ежов: "10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва вазиятларга эга бўлдик. Дуранг адолатли натижа бўлди"

Бугун Про лиганинг 25-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг хоразмликлар бош мураббийи Александр Ежов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Яхши ўйнадик, аммо ўзимизнинг вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан унумли фойдаланишга мажбур эдик. Машғулотларда ушбу жиҳат устидан ишламоқдамиз. 10 киши бўлиб ҳам яхши ўйнадик ва гол уриш учун имкониятларга ярата олдик. Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Дуранг адолатли натижа бўлди", - деди Александр Ежов бугунги учрашув ҳақида.

- Четлатишга қадар жамоа яхши ўйнаб турганди. Қизил карточкадан кейин ҳам жамоа ўйин темпини ушлаб қола олди. Четлатишдан сўнг футболчиларингизга қандайдир алоҳида кўрсатма бердингизми?

- Футболчилар барчасини тушуниб туришибди. Аввалги ўйинларда жуда кўп очколар юқотдик. Ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак. Мухлисларимизга ҳам раҳмат, улар бизни қўллаб-қувватлашмоқда. Ўйинимиз ўсиб бормоқда. Мусобақа жадвалида биздан тепароқда бўлган жамоаларга қарши ҳам яхши ўйнамоқдамиз, улардан устунроқмиз. Тўпга эгалик қилиш бўйича. Афсуски, мухлисларимизни ғалабалар билан хурсанд қила олмаяпмиз. Раҳбариятга ҳам раҳмат. Бизни молиявий ва руҳий томонлама ёрдам беришмоқда. Шундай ўйнашда давом этсак, бир кун келиб Суперлига даражасидаги жамоага айланишимизга ишонаман.

- Асосий ҳимоячилардан бири Бобур Акбаров нега майдонга туширилмади?

- Бизда ҳар бир учрашувда юқотиш бор, афсуски. Акбаров сонининг орқа томиридан жароҳат олди. У ҳозир тикланиш жараёнида.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика