Александар Алемпиевич: “Зарба бераётганимда гол уришимни сезгандим”
11 jun 2016 08:00
News
Александар Алемпиевич: “Зарба бераётганимда гол уришимни сезгандим”
“Бунёдкор” – “Қизилқум” учрашувидан кейин “қалдирғочлар”нинг сербиялик ярим ҳимоячиси, навоийликлар дарвозасига чиройли гол урган Александар Алемпиевичнинг учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Учрашувнинг биринчи бўлимида жуда қийин бўлди. Танаффусдан кейин рақибни ҳар жабҳада енгдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Голимга келадиган бўлса, Ҳамдамов менга тўп узатаётган паллада дарвозабон қаерда турганини кўриб олгандим ва ўша заҳотиёқ зарба беришни ўйлаб қўйдим. Йўллаган зарбам жуда аниқ чиқди ва чиройли гол муаллифига айландим. Умуман, зарба бераётганимда гол бўлишини сезгандим. Бундан кейин ҳам кўпроқ дарвоза томон зарбалар йўллашга ҳаракат қиламан, - дейди Александар Алемпиевич.
"Бунёдкор" матбуот хизмати
"Бунёдкор" матбуот хизмати
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments