Latest news

08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  1 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  1 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  5 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  10 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  15 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  1

Алекс Окслейд-Чемберлен Уилширнинг сафга қайтганидан хурсанд News

Алекс Окслейд-Чемберлен Уилширнинг сафга қайтганидан хурсанд

Англия премьер-лигасининг янги мавсуми бошланишидан олдин Жек Уилширни сафга қайтганлиги тўғрисида Алекс Окслейд-Чемберлен ўз фикрларини айтиб ўтди.
Уилшир ўтган мавсумда жароҳатлардан кўп азият чекди, лекин пайшанбада у ҳам барча қатори жамоа билан мавсум олди тайёргарлиги учун Осиё турнесига жўнаб кетиши аниқ бўлди. Бунга эса Окслейд-Чемберлен 21 ёшли Жекни келаётган мавсумда жамоси учун муҳим роль ўйнашини билдириб ўтди.

“Жек машғулотларга қайтди ва унинг кўриниши яхши. У биз билан биргаликда Осиё турнесига боради. Ўша ерда у олдинги формасини тиклаб олиши мумкин. Бу эса “Арсенал” учун ҳам Англия терма жамоаси учун ҳам яхши”, - дейди Алекс Окслейд-Чемберлен.

“Умид қилиб қоламизки, у ўзининг формасини сақлаб қола олади, сабаби Жек бизнинг жамоамизга кўп нарса бера оладиган даражада ажойиб ўйинчи. У жамоага кучли таъсир қила олишини кўриш мумкин. Ҳар гал у жароҳат олиб сафдан чиқса, биз хар хил муаммоларга учраймиз. Агар у жароҳатланмаса унда у бизга совринли ўринларга рақобатлаша олишимизга кўпроқ имконият беради”.

“Ҳозир унга майдондан ташқарида ҳам худди майдондагидек кучли характер керак. Бундай кўп вақт ўйнамай юриш ҳақиқатдан руҳан оғир, лекин у бундай муаммоларни яхши уддаламоқда. У ростдан ҳам машғулотларда кучаймоқда, сабаби машғулотларга биринчи келади ва охирги бўлиб кетади. Ўтган мавсумда у кетма-кет яхши серияли ўйинларда қатнашганди ва мана энди яна биз билан бирга”.

fc-arsenal.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика