Latest news

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз? News

Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?

Бу ҳақда Рио Фердинанд гапириб берди.

МЮ клуби собиқ футболчиси Рио Фердинанд Сер Алекс Фергюсон қай тарзда Криштиану Роналдуни йиғлашга мажбур қилгани ҳақида сўзлаб берди.

"Биз Португалияда бир неча ўйинлар ўтказгандик. Криштиану эса унчалик ҳам яхши ҳаракат қилмаётганда, чунки у ёш эди, унда хоҳиш керагидан ошиб кетганди.

Эсимда, "Бенфика" билан ўйнагандик. Мураббий эса Роналдуга ташланди: "Сен ўзингдан кимни ясаб олдинг? Сен бу ерга келиб олиб, ҳаммага ўзингни супер юлдуз эканингни исботлашга ҳаракат қиляпсанми? Фақат сенинг ҳаёлингда шундай, холос".

Роналду эса бу сўзлардан сўнг кийиниш хонасида узоқ вақт йиғлаб ўтирганди. Мен унга қарата: "Бу мураббийга фарқи йўқ, йигитча. Унга сени кимлигинг барибир", -дедим.

Ҳозир Роналду қандай ўйинчи бўлганига бир қаранг. Бундай ҳолатлар унга керак эди. Фергюсон Роналду билан юмшоқ ва яхши муомалада бўлишни ҳам биларди, аммо баъзи пайтларда юқоридаги каби қаттиқ муносабат ҳам зарур эди. Роналду жамоадан кетаётгандаги даражасига чиқиши учун шу каби ҳолатлар фойда берган, яъни дунёнинг энг зўр ўйинчи даражасига", -дейди Рио Фердинанд.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика