Latest news

03:35А Серия. "Интер" ғалаба қозонди ва жадвал етакчисидан 1 очкога ортда қолмоқда  2 01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  15 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  6 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  4 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  0 22:28Гвардиола: "Реал" ҳужумини назорат қилиб бўлмайди"  126 22:13Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" - "Тобол" 2:4  2 21:57"Қизилқум" Украина жамоаси билан муроса кўчасини танлади  0 21:13Назорат учрашуви. ОКМК Чехия клубининг фарм жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  9 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  1 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  112 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  11

"Навбаҳор" ўз мухлисларини алдадими? News

"Навбаҳор" ўз мухлисларини алдадими?

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўтган ҳафтадан Анталиядаги 40 кунлик йиғинни якунлаб юртимизга қайтиб келди.

Жамоа аъзолари бир неча кунлик танаффусдан сўнг Наманганда йиғилишди ва сўнгги тайёргарликни бошлаб юборишди. Режага кўра, "лочинлар" бугун куннинг биринчи яримида "Андижон" билан ўйнаб йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Буни қарангки, хабар чиққандан бир неча дақиқадан сўнг клуб матбуот хизмати мухлисларни тинчлантириш мақсадида "Андижон" билан иккинчи таркиб ҳаракат қилганини, лекин бошқа манбалар "Навбаҳор" сафида эса бир нечта тажрибали футболчилар тўп тепганини маълум қилди. Қизиғи учрашув тафсилотлари тўлиқ ошкор қилингани йўқ. Бунга сабаб эса клуб матбуот ходимларининг Тошкентда ПФЛ семинарига йиғилгани бўлди. Хўп, бу қисман тушунарли вазият. 


"Андижон" ўртоқлик баҳсида "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда таслим қилди



"Навбаҳор": "Андижон"га 0:4 ҳисобида ютқазган жамоа асосий таркиб эмас


Энди куннинг иккинчи қисмида асосий жамоа Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоаси билан ўйнади. Дастлаб клубнинг расмий телеграм каналида соат 14:30да яъни учрашувдан роппа-роса 2 соат олдин ўйин очиқ бўлиши, мухлислар ташриф буюриши мумкинлиги ҳақида ёзди. 


Тахминан 1000 нафарга яқин ишқибоз Намангандаги "Марказий" аренага йиғилганда яъни 16:54да клуб телеграм каналида мухлисларсиз ёпиқ ўйин бўлишини маълум қилди. 

Мухлислар эса баҳсни томдан туриб томоша қилган видеолари тарқалди. Ҳаттоки пул йиғиб бериб бўлса ҳам кирардик, деган аламли гаплар эшитдик. Тош асрида ҳам бундай "қовун"лар тушмаган! ОАВку майли, Анталиядаги ўйин, машғулотларини беркитган Наманганга қўярмиди? Лоақал футболни алдаманглар? Қизиғи шуки, ёпиқ ўйин ютубда трансляция қилинди. Нима "Қизилқум"дан шунчалик қўрқяпсизларми? Хўп, ёпиқ экан охиригача ёпиқ қилинг! 

МАНБА

 Қўшиқнинг жонлиси яхшими ёки фонограмаси. Мана Тошкентда, "Пахтакор" ҳам халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказди, нисбатан номдор "Қайрат" билан. Кам сонли бўлса ҳам мухлислар келди, тахминан 3 мингга яқин.  Учрашув ҳам тв, ҳам ютубда жонли эфирда узатилди. Максим Шацких ҳам айтса бўларди, биринчи тур олдидан ёпиқ қилмоқчиман, хеч ким кирмасин, деб. Гап кимнидир мақташ, ёки "лойга" қориш эмас. Бор нарсани айтиш, тамом. Майли беркитинг, яширинг, ҳеч ким кўрмасин. Фақат мухлисларни алдманг. 

Rating: +27   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика