Latest news

22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  0 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  1 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  7 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  9 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  16 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0

Альберто Дзаккерони: "БАА учун тарихий ғалаба бўлди" News

Альберто Дзаккерони: "БАА учун тарихий ғалаба бўлди"

Осиё Кубоги-2019 чорак финали доирасидаги БАА - Австралия (1:0) учрашувидан сўнг Альберто Дзаккерони ўз фикрларини билдирди.

"Бугун тарихий ғалабага эришдик. Катта ютуқ бўлди. Австралия амалдаги чемпион ҳисобланади. Қолаверса жуда ҳам кучли жамоа. Шунга қарамай биз уларни мусобақадан чиқариб юбордик ва бундан хурсандмиз.

Ўйин жуда кескин кечди. Жароҳатларга бой бўлди. Охирги 15 ойда жуда кўп шогирларим жароҳат олишди. Аммо бугун ким тайёр бўлса шулар майдонга тушди ва ўзларини кўрсатиб ярим финалга чиқишимизга муносиб хисса қўшишди. Бугун майдонга тушган футболчиларим билан фахрланаман.

Биз ҳар бир ўйинда охиригача курашамиз. Бугунги баҳсда икки футболчим жароҳат олди ва мажбурий ўзгаришни амалга оширдик.

Агар жамоам ютқазса ҳар қандай танқидга тайёрман. Муҳими ҳар бир ўйиндан туғри хулоса чиқариш керак. Агар тактик томонлама яхши ўйналса, жамоа ўз мақсадига эришади.

Шу ўринда мухлислар ва Осиё Кубогини ёритаётган матбуот вакилларига раҳмат айтаман.

Бугун қўшимча вақт бўлганида нима бўларди? Бу биз учун қийин бўларди. Чунки биз техник ўйин намойиш этамиз, Австралия эса жисмоний ҳаракатга таяниб ўйнайди. Шу боис биз чарчаб қолардик, рақиб эса чарчамасди ва бунинг оқибатида ғалабага эришиши мумкин эди.

Кейинги ўйинимиз Қатарга қарши кечади. Ўйлайманки бу баҳс ҳам ўзига яраша қизиқ бўлади. Эртадан рақибни ўрганишни бошлаймиз. Ярим финалда майдонга тушадиган футболчиларим ўзини кўрсата олади деб умид қиламан", - дейди Альберто Дзаккерони.  

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика