Latest news

00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори" News

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори"

Қирғизистоннинг "Алай" жамоаси чемпионат баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон клубларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Наманганда "Навбаҳор" билан халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этган ўшликлар кеча Тошкентда "Бунёдкор" билан куч синашди. Албатта икки чемпионат жамоалари ўртасидаги фарқ сезилди ва якунда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Биз эса мазкур учрашувдан сўнг "Алай" бош мураббийи Александр Бельдиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


-  Александр Леонидович одатда бир поғона юқори жамоалар билан ўйинларда жамоанинг камчилиги кўзга ташланади. "Бунёдкор" билан ўйинда "Алай"нинг қайси хатоларини пайқадингиз? Учрашув қай даражада фойдали бўлди?

- "Бунёдкор" жамоасига таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Биз учун фойдали учрашув бўлди. Юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш доим ёқимли бўлган. Бунда жамоа кўпроқ тажриба орттиради, камчиликлар кўзга ташланади. Натижалар барчасини айтиб турибди. Шунинг учун бу борада ортиқча фикр билдирмаган бўлардим. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз ҳозирча бундай жамоалар билан рақобатлаша олмаймиз. Ўзбекистон чемпионатининг даражаси, тезлиги юқори. Бизда айнан шу нарса етишмаяпти. Тезкор қарор қабул қилиш, тўп билан муомала устида кўпроқ ишлашимиз кераклиги сезилди. Икки мамлакат футболида фарқ бор. 

- "Навбаҳор" билан баҳсда жамоангиз кам гол ўтказганди. Бугун эса акси кузатилди. Умуман олганда Намангандаги учрашувда нима ўхшади-ю, "Бунёдкор" билан баҳсда қайси режалар иш бермади?

-  Ҳа, Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнадик. Сизга айтсам "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" икки хил услубдаги жамоалар ҳисобланади. "Бунёдкор" худди "Барселона" сингари тўпни назорат қилишни ёқтиради. Футболчилари яхши савияда. Шу боис тўпни  назорат қилиш биз учун қийин бўлди. Яна қайтараман Ўзбекистон чемпионати кучли. Барча учрашувлар шиддатли ўтади. 

- "Алай" таркибида Идрис Бикмайкин, Санжар Тўрақулов, Темур Талипов, Жамшид Қобулов каби футболчилар тўп тепмоқда. Улар ўзларидан қандай таассурот қолдиришяпти?

 - Уларда сифат борлигини кўрдим. Ушбу футболчилар чемпионатда бизга ёрдам беришларига ишонаман. 

- Яна қайси ўзбекистонлик футболчилар билан музокаралар кетмоқда?

- Бизда трансфер ойнаси 28 июль куни ёпилади. Бунга қадар айрим чизиқларни кучайтириб олишга ҳаракат қиламиз. Селекция ишлари давом этмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика