Latest news

10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  1 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  4 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  3 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  12 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  4 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1

“Ал Завра” бош мураббийи: “Бунёдкор” билан ўйинга тайёр эмасмиз, сабаби...” News

“Ал Завра” бош мураббийи: “Бунёдкор” билан ўйинга тайёр эмасмиз, сабаби...”

ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал Завра” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Босим Қосим ва Муҳаннад Абдулраҳим иштирок этди.

- Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Тан олиш керак, жамоам эртанги учрашувга тайёр эмас. Чунки Ироқда чемпионат уч ой олдин тўхтатилган. Бу орада биз ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушганимиз йўқ, - дейди Босим Қосим


- Бош мураббийнинг фикрларига қўшиламан. Ҳақиқатдан биз ўйинга тайёр эмасмиз. Лекин ғалаба учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, - Муҳаннад Абдулраҳим


- Ўзбекистонда ҳам янги мавсум старт олгани йўқ. Қайсидир маънода ҳар иккала жамоа ҳам бир ҳолатда. Шу вазиятга нима дейсиз?

- Вазият ҳар хил, "Бунёдкор" БААда йиғин ўтказди. Бизнинг жамоа эса на Ироқда, на Ўзбекистонда ўртоқлик учрашуви ўтказмади. Бундан ташқари жамоамиз Ўзбекистонга иккига бўлинган ҳолда етиб келди. Уч нафар енг асосий футболчилари клубни тарк этди. Улардан икки нафари ҳужумчи эди. Аммо шунга қарамай "Ал Завра" Ироқнинг энг машҳур клуби, шу боис эртага ғалаба қозониб, ироқлик мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 


- Рақибни ўрганиш жараёни қандай кечди?

- 15 йил олдин Ўзбекистонга келганман, ўтган йил ҳам "Эйр Форс" устози сифатида Ўзбекистонга келгандим. "Бунёдкор" ҳозир яхшироқ имкониятга эга. Ўзбек футболчилари ва ўзбек клублари ҳақида етарли маълумотга эгаман. 


- Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказишингиз керак эди.

- Куни кеча биз "Оқ-тепа" билан ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз керак эди. Бироқ майдон ҳолати жуда ҳам ёмон эди. Шу боис "Оқ-тепа" билан ўйинни бекор қилдик. Футболчиларим жароҳат олишлари мумкин эди.


- “Бунёдкор”нинг беш футболчиси жамоада эмас, таркибда янгилар кўп. Бу ҳолат сизларга устунлик бермайдими?

- "Бунёдкор"нинг 5 нафар футболчиси айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бирга эканлигини биламиз. Янги футболчилар келганлигини ҳам биламан. Иккала жамоага омад тилайман, эртага стадионга келадиган мухлисларга ҳам омад тилайман. Тўқнашув битта ўйиндан иборат. Ёш ва тажрибали футболчилар ёрдамида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 


Ироқ футбол Федерацияси ва ироқлик футболчилар номидан ОФКга раҳмат айтаман. Улар ҳар қандай қийин ҳолатда Ироқни қўллаб-қувватлашади", - дейди Босим Қосим.

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика