Latest news

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат News

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат

Мавсумнинг дастлабки қисмини "Сурхон" таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Бахтиёржон Қосимов Қатарнинг "Ал Хор" клуби билан шартнома имзолади.

Шундан кейин, футболчи билан боғланиб, сайтимиз учун интервью олдик. 

- “Ал Хор” клубига ўтишим жуда тез амалга ошди. Ўзим ҳам буни очиғи кутмагандим. Аниқроғи, янги клубга кўчиб ўтишим 3 ёки 4 кун ичида ҳал бўлди. “Сурхон” клуби вице-президенти Жаҳонгир ака Усмонов менга Қатардан таклиф бўлаётганини айтди ҳамда менга танлаш имкониятини тақдим қилди. Бунинг учун у инсонга миннатдорчилик билдираман. “Ал Хор” клубига ўтишим айнан шу инсон туфайли амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Шартнома муддатим 1 йилга мўлжалланган. 

- Қатардан таклиф бўлганидан кейин “Сурхон” клубидагилар қаршилик қилишмадими?

- Йўқ. Улар бу таклифни қабул қилишимга ҳеч қандай тўсиқ бўлгани йўқ. Бунинг учун клубдаги барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман. 

- “Ал Хор” клуби сизни қандай кутиб олди?

- Клуб жуда ҳам профессионал. Ажойиб тарзда кутиб олишди. Бундан ғоят хурсандман.

- Қатарга йўл олишингизнинг асосий сабаби бу молиявий томонлама яхши таклиф бўлганими?

- Биласизми, клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, яна Қатар Юлдузлар лигасига қайтишни вазифа қилган. Қолаверса, режалари менга жуда маъқул келди. Бу эса мен учун ҳаётимдаги катта бурилиш вазифасини ўтайди. Легионер сифатида тўп тепишни орзу қилардим ва бундай имконият пайдо бўлганидан кейин, ундан фойдаланишга қарор қилдим. Бундан ташқари, молиявий томонлама ҳам яхши таклиф бўлди. 

- Жамоа сизга алоҳида квартира бердими?

- Ҳозирча меҳмонхонада истиқомат қилиб тураман. Яқин орада жамоа Туркияга ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишга учиб кетилади. Сафардан келганимиздан кейин, шартномада кўрсатилганидек, жамоа менга алоҳида уй ва машина тақдим қилади. 

- “Ал Хор”нинг қуйи лигада иштирок этиши таклифни қабул қилиш вақтида сизни ўйлантирмадими?

- Ўтган мавсум жамоа тўплар ҳисобига қуйи лигага тушиб кетган. Бироқ яна Юлдузлар лигасига қайтиш вазифаси борлиги мени қизиқтирди ва ўзимни кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Шу сабабли таклифни узоқ ўйлаб ўтиришдан маъно йўқ эди. Худо хоҳласа, жамоага бежиз келмаганимни исботламоқчиман ва “Ал Хор”нинг элитага қайтишига ўз ёрдамимни беришни истайман.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика