Ал Хелайфи "Лейпциг" - ПСЖ (0:3) ўйинидан сўнг нималар деди?
19 aug 2020 10:17
News
Ал Хелайфи "Лейпциг" - ПСЖ (0:3) ўйинидан сўнг нималар деди?
"Бу тарихий кеча. Биз илк бор Чемпионлар Лигаси финалига чиқдик. Ўйинчилар ажойиб баҳсни ўтказишди, бу ажойиб кеча, шунингдек осон бўлмаган рақига қарши.
Мен техник ҳодимлар билан фахрланаман. Биз оғир дамлардан сўнг катта ўйинлар ўтказдик. Энди эса финалда ўйнаймиз. Бу туш. Умид қиламанки, бу давом этади. У тўхтаб қолмаслиги керак. Нима дейишимни ҳам билмайман, чунки бугун мўжизавий лаҳзалаларга гувоҳ бўлмоқдаман.
Биласизми, мен учун мухлислар жуда муҳим, улар бу ерда йўқ, аммо мен улар биз билан эканликларини биламан. Биз бу ғалабаларни, тарихий кечаларни узоқ кутдик, бу сиз учун мухлислар. Бизнинг орзумиз - Чемпионлар Лигаси. Биз яқинмиз.
Мен ўйинчиларга айтдим: "Биз бугун ажойиб ўйин ўткадик, аммо биз бу ерда тўхтаб қолишимиз керак эмас, биз финалда ғалаба қозонишни истаймиз". Мен натижа ҳақида гапирмаяпман, аммо ўйинчиларим борларини беришмоқчи. Мен ҳаммасидан фахрланаман", - дейди ал Хелайфи.
Comments