"Ал Виҳдат" бош мураббийи: "Насаф" катта жамоа"
26 apr 2022 18:05
News
"Ал Виҳдат" бош мураббийи: "Насаф" катта жамоа"
Мураббий "Насаф" клубига юқори баҳо берди. Шу билан бирга улар ҳам ғалаба учун астойдил курашашларини билдирди.
"Бу жуда ва жуда муҳим ўйин. "Насаф" катта жамоа. Аммо биз ғалаба қозониб, ўзимизга керакли натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Барча футболчиларимиз ушбу ўйинда ғалаба қозониб, мусобақа гуруҳ босқичини яхши кайфиятда тугатишни исташмоқда."Насаф"га қарши ўйин яхши кечишига ишонамиз. Ўтган ўйинни барча кўрди. Биз гуруҳ пешқадами билан сўнгги дақиқада дуранг қайд этишга эришдик. Ғалаба қозонишга астойдик ҳаракат қиламиз. Ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқишга умид бор. Ҳар бир ўйинда жисмоний ҳолатимиз ва ўйинимиз очилиб бормоқда. Иордания чемпионати ҳали бошлангани йўқ. ОЧЛ мусобақаси бизга тайёргарлик вазифасини бажариб беради. Жисмоний ҳолатимиз мусобақа бошланганидан бери анча яхшиланди. "Ал Файсали"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда дуранг қайд этиб, умидни сақлаб қолдик", -дейди Рард Ассаф.

Эслатиб ўтамиз, жуда муҳим аҳамият касб этадиган "Ал Виҳдат" - "Насаф" учрашуви 27 апрель куни соат 22:15 да старт олади.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments