Latest news

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  11 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  12 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Ал Шаҳрони муваффақиятли операция қилинди News

Ал Шаҳрони муваффақиятли операция қилинди

Саудия Арабистони терма жамоаси ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳрони Аргентинага қарши ғалабали ўйинда ўз дарвозабони билан даҳшатли тарзда тўқнашиб кетганди.

Саудия Арабистони дарвозабони Муҳаммад Ал Овайс "Лусаил" стадионида кечган ўйин вақтида тўсатдан ҳимоячи Ёсир Ал Шаҳронига тиззаси билан зарба берди.

Мамлакати шарафини 73 та ўйинда ҳимоя қилган "Ал Ҳилол" футболчиси майдондан оғир аҳволда олиб чиқиб кетилди, кейинроқ операция учун Ар-Риёдга учиб кетди.

Саудия Арабистони термаси матбуот хизмати пайшанба куни ўзининг расмий Twitter саҳифасида операция муваффақиятли ўтганини тасдиқлади.

"Кеча Ёсир Ал Шаҳрони Ар-Риёддаги Қирол Абдулазиз тиббий шаҳарчасида жойлашган Миллий гвардия госпиталида ошқозон ости бези операциясини муваффақиятли ўтказди.

У миллий терма жамоа тиббий штабининг тўлиқ назорати остида. Саудия Арабистони футболи оиласи Ёсирнинг тезроқ тузалиб кетишини тилайди", – дейилади хабарда.

Саудия Арабистони 1990 йилги Камерундан кейин Жаҳон чемпионатида Аргентинани мағлуб этган (2:1) илк европалик бўлмаган жамоа бўлди.

Жаҳон чемпионатида Аргентинани мағлуб этган сўнгги учта жамоа мусобақада ғолиб бўлган (2014 йилда Германия ва 2018 йилда Франция) ёки финалга чиққан (2018 йилда Хорватия).

Эрве Ренар жамоаси "C" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда ва шанба куни Польша билан куч синашади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика