Latest news

11:42"Насаф"да нима гаплар?  1 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  1 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  7 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  3 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  7 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  11 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15

"Ал Садд" сафидаги "йиртқичлар" ҳақида News

"Ал Садд" сафидаги "йиртқичлар" ҳақида

Бир неча соатдан кейин "Насаф"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги юриши бошланади.

Al-Sadd

Boualem Khoukhi - 55'

AFC Champions League Grp. E . Round 1

08/04/2022, 23:15

1
:
1
Finished

Nasaf Qarshi

Pedro Miguel - 31'

45'
90'
27'  Abdelkarim Hasan Fadlalla
55'  Boualem Khoukhi
55'  Santi Cazorla
61'  Pedro Miguel
63'  Pedro Miguel
68'  Ali Assadalla (Mohammed Waad)
68'  Hassan Al Haidos (Tarek Salman)
81'  Akram Afif (Salem Al Hajri)
11'  Semir Smajlagic
31'  Pedro Miguel
46'  Shakhzod Akromov (Sukhrob Nurulloev)
50'  Sukhrob Nurulloev
54'  Semir Smajlagic (Khusayin Norchaev)
61'  Alibek Davronov
67'  Sharof Mukhiddinov (Bakhrom Abdurakhimov)
75'  Alibek Davronov (Ivan Soloveev)

Кун давомида "аждарлар"нинг айни пайтдаги ҳолати, ўзаро учрашувлар тарихи ва тахминий таркиблар ҳақида маълумот берилди. Бердиев учун ҳимоядаги муаммолар катта бош оғриғи бўлиши айтилмоқда. Бахтга қарши, дохаликларнинг ҳужум чизиғи ҳам даҳшатли формага кириб олган. Ҳозир шу ҳақда.

Санти Касорла (37 ёш)

"Арсенал"даги ўйинлари билан сизга яхши таниш бўлган испаниялик ярим ҳимоячи "Ал Садд" таркибига бундан 2 йил олдин "Вильярреал"дан келиб қўшилган эди. Сантьягонинг Доха клубидаги ўрни беқиёс. Ҳимоядаги тўпни олдинги чизиққа кўчириш асосан Касорла воситачилигида амалга оширилади. У бугунга қадар қатарликлар либосида 59 учрашувда майдонга чиқиб, ўз номига 28 гол ва 27 та голли узатмани ёздириб қўйган.


Андре Айю (32 ёш)

Францияда туғилган, аммо Гана терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган ҳужумчи фаолиятининг катта қисмини Франция, Англия ва Туркия чемпионатларида ўтказган. У "Ал Садд" таркибига 2021 йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Юлдузлар лигасининг ортда қолган мавсумида 22 турнинг 21 тасида майдонга тушган Айю 15 та гол уриб, Доха клубининг энг яхши тўпурарига айланди.


Бағдод Бунежа (30 ёш)

Жазоир терма жамоаси форварди Осиёда тўп тепадиган энг кучли марказий ҳужумчилардан бири ҳисобланади. "Ал Садд" сафида 2016 йилдан бери ҳаракатланиб келаётган футболчи ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш. У 2018 йилда "Насаф", 2019 йилда "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилган эди. Бунежанинг Қатардаги статистикаси эса шунчаки қўрқинчли: 116 ўйинда 130 гол ва 35 та ассист. 


Акром Афиф (25 ёш)

Испан академияларида таҳсил олган футболчи Ла Лигада тўп тепиб, ўзини Бельгияда ҳам синаб кўришга улгурган. "Ал Садд" легионерлари қайд этаётган статистика ҳақида юқорида айтдик. Лекин жамоадаги энг хавфли ўйинчи айнан Афиф ҳисобланади. У Юлдузлар Лигасининг охирги мавсумида 18 ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 17 бор жамоадошларига шундай имконият яратиб берди.


Бундан ташқари, "аждарлар"нинг мудофаа чизиғи 41 ёшли Родриго Табатадан эҳтиёт бўлиши талаб қилинади. Бир сўз билан айтганда "Насаф"ни жуда қийин синов кутиб турибди. Нима деб ўйлайсиз: Бердиев жамоаси бугун нолга ўйнай оладими?

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика