Latest news

14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  0 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  8 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  25 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  16 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  6

"Ал Қодисия" - ОФК кубоги-2014 соҳиби News

"Ал Қодисия" - ОФК кубоги-2014 соҳиби

Кеча Дубайда ОФК кубогининг финал ўйини бўлиб ўтди.
"Мактум бин Рашид Ал Мактум" стадионида Ироқнинг "Арбил" ҳамда Қувайтнинг "Ал Қодисия" клублари тўқнаш келишди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча таймларида иккала жамоага ҳам гол ура олишмади. Пенальтилар сериясида эса омад "Ал Қодисия"га кулиб боқди - 4:2. Шундай қилиб, Қувайт клуби ўз тарихида учинчи бор мусобақа финалида ўйнаб илк бор чемпион бўлди. Таъкидлаш лозимки, кетма-кет учинчи йил ушбу кубок Қувайтга йўл олмоқда. Ўтган икки йилда ОФК кубоги "Ал Қувайт" клубига насиб этганди. Ёдингизда бўлса, 2011 йил бу мусобақада Қаршининг "Насаф" клуби тенгсиз бўлганди.

"Ал Қодисия"нинг 24 ёшли ҳужумчиси Саиф Ал Хашан финал учрашуви ва бу йилги ОФК кубогининг энг фойдали ўйинчиси деб топилди.

Мусобақа тўпурари соврини эса Гонконгнинг "Китчи" клуби вакили Хуан Беленкосога насиб этди. 33 ёшли испаниялик ҳужумчи бу мавсум ОФК кубогида 11та гол уришга муваффақ бўлди.

ОФК кубоги-2014
Финал. 18 октябрь.

Дубай. "Мактум бин Рашид Ал Мактум" стадиони. 5240 томошабин
"Арбил" (Ироқ) - "Ал Қодисия" (Қувайт) 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)
Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика