Latest news

00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  0 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  4 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7

"Ал Оруба"га трансфер қилинган Хебай кетишидан олдин нималар деди? News

"Ал Оруба"га трансфер қилинган Хебай кетишидан олдин нималар деди?

Кеча "Андижон" клуби жамоа ҳужумчиси Рубин Хебайни "Ал Оруба" сотгани ҳақида хабар берилганди.

Футболчи андижонликлар сафини тарк этишидан олдин “Андижон” клубининг матбуот хизматига қисқа интервью берди.

“Йил жуда ҳам яхши ўтди. Мен бу ерда ўзимни ниҳоятда ажойиб ҳис қилдим. Бундай атмосферани шунчаки ташлаб кетиш қийин, осон бўлмайди. “Андижон” мени Албаниядаги жамоамдан кейинги энг яхши кўрган клубим бўлиб қолади.

Менда жамоа мухлисларига нисбатан жуда катта ҳурмат бор. Мени қўллаб-қувватлаган ва менга ишонган барча инсонларга раҳмат айтмоқчиман. Бу хайрлашув, лекин бутунлайга дегани эмас, деб ўйлайман.

Албатта, мен барча жамоадошларимга ортда қолган йил учун катта миннатдорчилик билдираман. Бу трансфер учун уларга раҳмат айтаман. Умид қиламанки, “Андижон” йилдан йилга янада яхши натижалар кўрсата олади.

Бу менинг келажагим ҳамда фаолиятим учун яхши имконият ва яхши танлов. Янги клубимга ёрдам бериб, уларнинг келгуси мавсумда Саудия про лигада иштирок этишига ҳиссамни қўшмоқчиман. Ўзим ҳам улар билан биргаликда футбол юлдузларига қарши ўйнашни истаган бўлардим”, – деди Хебай.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика