Latest news

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  2 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  9 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  19 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда News

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда

Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Руди Галетти хабар бермоқда.

Унга кўра, “Ал Насср” “Ал Садд” аъзоси Акром Афиф билан музокараларнинг якуний босқичида турибди.

Клуб 26 ёшли чап қанот вингери билан шартномани иложи борича тезроқ имзолашни истамоқда. Риёдликлар Қатар ТЖ ўйинчисини 6 ойга ижарага олмоқчи ва трансфер ҳафта охиригача эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афиф “Эйпен” (Бельгия), “Вильярреал”, “Спортинг Хихон” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. У Қатар термаси сафида 2019 йилги Осиё Кубогида муваффақиятга эришган ва 2021 йил АҚШда ўтказилган Конкакаф Олтин Кубогида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, Акром Афиф 2019 йил ОФК томонидан йил футболчиси деб топилганди.

У ўтган мавсум Қатар Юлдузлар Лигасида 18 баҳсда қатнашиб, 14+17 натижа қайд этганди. Бу мавсум эса ҳужумкор футболчи 2 ўйинда битта гол урди.

Аввалроқ, “Ал Насср” жароҳатдаги Давид Оспина ўрнига аргентиналик кипер Агустин Россини ўз сафига қўшиб олганди. Афиф келадиган бўлса, жамоадаги легионерлар сони 10 нафарга етади.  

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика