Latest news

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  5 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  130 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  54 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

"Ал Наср" - "Пахтакор" учрашуви олдидан... News

"Ал Наср" - "Пахтакор" учрашуви олдидан...

Яна бир оздан сўнг "Ал Наср" - "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ОЧЛ плей-офф доирасидаги ўйин Дубай шаҳридаги "Ал Мактум" стадионида старт олади.

Сал аввал жамоалар стадионга етиб келишгани ҳақида маълумот бергандик. Ўйин бошланишига 1 соатдан сал камроқ вақт қолганида жамоалар учрашув олдидан одатий равишда ўтиладиган чигалёзди машқларини бошлаб юборишди.

Мазкур жараён тасвирланган галереямизни эса эътиборингизга ҳавола этамиз.


Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда ғолиб чиққан жамоа 4-март куни старт оладиган ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

"Пахтакор" мазкур ўйинда қуйидаги таркибда учрашувни бошлайди (4-2-3-1): 35.Санжар Қувватов - 3.Хожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец, 34.Фарруҳ Сайфиев - 20.Одилжон Ҳамробеков, 7.Садриддин Абдуллаев - 17.Достон Ҳамдамов, 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов - 21.Марат Бикмаев.

Al-Nasr SC

Alvaro Negredo - 58'

AFC Champions League Qualification . Round final

19/02/2019, 20:00

2
:
1
Finished

Pakhtakor Tashkent

Dragan Ceran - 31', Marat Bikmaev - 50'

45'
90'
58'  Alvaro Negredo
31'  Dragan Ceran
50'  Marat Bikmaev

Қайд этиш керак, бугунги ўйинни жароҳатлари боис дарвозабон Элдорбек Суюнов, ҳимоячилар Акром Комилов, Марко Симич ва ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаев ўтказиб юборишади.

"Пахтакор"ни қўллаб-қувватлаш учун Тошкентдан бир гуруҳ ишқибозлар ташриф буюришган. "Ал Наср"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган Акром Комилов жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассиси Ласло Ямбор билан одатдагидек махсус дастур бўйича индивидуал шуғулланмоқда. 

Акром Комилов "Ал Мактум" стадионига келган ўзбекистонлик мухлислар илтимосини ерда қолдирмасдан селфини амалга оширмоқда...

Шунингдек, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида яна бир вакилларимиз АГМК жамоаси "Ал Насср" билан тўқнаш келган. Мазкур ўйинларда вакилларимизга омад тилаб қоламиз!

Al Nassr FC

Omar Hawsawi - 55', Sultan Al Ghanam - 62', Giuliano - 80', Giuliano - 90'

AFC Champions League Qualification . Round final

19/02/2019, 20:00

0
:
4
Finished

AGMK

45'
90'
55'  Omar Hawsawi
62'  Sultan Al Ghanam
80'  Giuliano
90'  Giuliano

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика