Latest news

18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  6 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  14 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  6 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  19 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

"Ал Муҳаррақ" — "Насаф" ўйини ҳақида 13 факт News

"Ал Муҳаррақ" — "Насаф" ўйини ҳақида 13 факт

Эртага муҳим кун.

Muharraq

AFC Cup Final Stage . Round final

05/11/2021, 21:00

0
:
3
Finished

Nasaf Qarshi

45'
90'

Қаршининг "Насаф" клуби Манамада мезбон "Ал Муҳаррақ" клубига қарши ОФК кубоги учун майдонга чиқади. "Аждарлар" куни кеча Баҳрайнга жўнаб кетишганидан хабарингиз бор. Биз бўлажак учрашув ҳақида қизиқарли маълумотларни жамладик.

1. "Насаф" ОФК кубоги доирасида илк бор "Ал Муҳаррақ" билан рўбарў бўлади.

2. "Муҳаррақ" ўз тарихида 3-бор ОФК кубоги финалида ўйнамоқда. Бунга қадар 2006 йилда мағлуб бўлган, 2008 йилги баҳсда эса Байрутнинг "Сафа" жамоасини ютган эди.

3. "Муҳаррақ" ОФК кубоги финалида ўйнаган Баҳрайннинг ягона жамоаси (худди "Насаф" сингари).

4. "Насаф" мусобақа финалида 2-бор ўйнайди. "Аждарлар" 2011 йил Қаршида ўтган баҳсда "Қувайт СК"дан устун келишганди (2:1). 


5. Баҳрайн ва Ўзбекситон клублари бунгача ОФК кубогида бор-йўғи 2 марта тўқнаш келишган. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси 2009 йилги мусобақанинг гуруҳ босқичида "Бесайтин" билан ҳар икки баҳсда дуранг ўйнаган.

6. "Ал Муҳаррақ" турнирдаги кетма-кет 11 ўйинда гол урди (жами 20), агар "Насаф" дарвозасига ҳам йўл топилса, мутлақ рекорд такрорланади. 

7. Баҳрайн клуби сўнгги 2 баҳсда ("Ал Аҳед" ва "Қувайт СК") ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Эътиборли жиҳати, "Муҳаррақ" ҳеч қачон қаторасига 3 ўйинда нолга ўйнамаган.

8. "Насаф" ОФК кубоги доирасидаги кетма-кет 7 ўйинда зафар қучди, бу клуб рекордидан 1 тага кам (2011). 

9. Бердиев шогирдлари мусобақанинг жорий мавсумида барча ўйинларни ютган ягона жамоа (6/6). "Насаф" мавсумда 100 фоизлик натижа билан чемпион бўлган илк клубга айланиши мумкин.

10. "Насаф" 21 гол билан бу йилги мавсумда энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди (ўртача 3,5 тадан). 

11. "Насаф" қаторасига 9 ўйиндан бери рақиблари дарвозасини ишғол қиляпти. Бу клуб рекорди ҳисобланади.

12. Мусобақанинг энг яхши тўпурари "Насаф" форварди Ҳусайн Норчаев бўлиб турибди. У 7 та гол уриш учун рақиб дарвозаси томони 14 та зарба йўллаган.

13. "Насаф" ярим ҳимоячиси Ойбек Бозоров барчадан кўпроқ дриблинг ишлатган (44 тадан 23 таси муваффақиятли).

ОФК кубоги-2021 тўпурарлари

1. Ҳусайн Норчаев ("Насаф") - 7 гол

2. Элман Тагаев ("Аҳал") - 5 гол 

3. Аҳмед Акаичи ("Қувайт СК") - 4 гол

Энг яхши ассистентлар

1. Шерзод Насруллаев ("Насаф") - 6

2. Абдулваҳоб Ал Малуд ("Муҳаррақ") - 4

3. Ресул Ҳожаев ("Аҳал") - 3

Жиззахга чемпионлик руҳини олиб кирган мураббий

Author :
Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика