Latest news

12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  0 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  0 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  0 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  11 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  11 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  17 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  56 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2

“Ал-Муҳаррақ” ҳақида нималарни биламиз? Клуб қачон ташкил топган? News

“Ал-Муҳаррақ” ҳақида нималарни биламиз? Клуб қачон ташкил топган?

"Насаф"нинг бугунги рақиби ҳақида маълумотлар.

"Ал-Муҳаррақ Спорт Клуб" - 1928 йилда ташкил топган. Бу клуб Баҳайрнинг энг молиявий томондан бақувватт жамоаларидан бири ҳисобланади. Клуб тизимида футзал, баскетбол, волейбол, гандбол каби спорт турлари ҳам фаолият кўрсатади. Умуман олганда, “Ал-Муҳаррақ” Баҳрайнинг юзи бўлган жамоа ҳисобланади. 

Совриндор жамоа

Диққат қилинг, “Ал-Муҳаррақ” 34 маротаба Баҳрай мамлакати чемпиони бўлган. Бундан ташқари,  33 маротаба эса мамлакат кубоги соҳибига айланган. 2012 йилда  “Кўрфаз” Чемпионлар лигаси бош совринига ҳам сазовор бўлган. 2008 йилда эса ОФК кубоги ғолиблигини қўлга киритган. Халқаро майдонда тўп тепиш бўйича катта тажриба тўплаган жамоа ҳисобланади. 

ОФК кубоги-2021 иштироки

“Насаф”нинг бугунги рақиби “Ал-Муҳаррақ” ОФК кубоги-2021 баҳсларини «Б» гуруҳида “Салт” (Иордания), “Ал-Ансар” (Ливан) ва “Марказ Балата” (Фаластин) жамоаларига қарши тўп тепди. Мазкур беллашувлар Иордания мамлакатида ўтказилди. “Ал-Муҳаррақ” клуби гуруҳ босқич доирасида икки ғалаба – “Ал-Салт” (1:0) ва “Ал-Ансар” (3:1)  ҳамда бир мағлубият “Марказ Балата” (2:3) билан пешқадамликни қўлга олди. Чорак финалда Ливаннинг “Ал-Аҳад” (3:0) ишончли мағлуб этилди. Ярим финалда эса Қувайтнинг “Қувайт СК” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда финалга йўлланма олганди. 

Маълумот тариқасида

2016 йилда ҳозирги кунда АГМК клуби шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳруҳ Гадоев кутилмаганда “Ал-Муҳаррақ”га йўл олганди. Ўшанда кўпчилик Шоҳруҳни Тошкентнинг икки гранд жамоалари – “Пахтакор” ёки “Локомотив”га йўл олишини кутганди. Бироқ Гадоев легионер сифатида тўп теппишни истаган ва Баҳрайн клубига кўчиб ўтганди. 

“АЛ-МУҲАРРАҚ”

Ташкил топган сана: 1928 йил

Уй стадиони: “Ал-Муҳаррақ Стедиум” (cиғими – 20.000)

Бош  мураббий: Иса Садоон Ал Ҳамдани

Ютуғи: Баҳрайн Премьер-лигаси ғолиби (34 марта), Баҳрайн Қирол кубоги соҳиби (33 марта), Баҳрайн ФА кубоги соҳиби (5 марта), Баҳрайн шаҳзодаси кубоги (5 марта), Баҳрайн Суперкубоги ғолиби (3 марта), ОФК кубоги (2008) ва “Кўрфаз” Чемпионлар лигаси ғолиби (2012).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика