Latest news

01:25Симоне Индзаги "Манчестер Юнайтед"га рад жавобини берди  0 00:55Испания Суперкубоги. "Барселона" биринчи бўлимнинг ўзида "Атлетик"ни янчиб ташлади  26 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  2 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  0 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1 00:35АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон"ни меҳмон қилмоқда, Ҳусанов асосийда (онлайн ҳисоб)  19 00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  2 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  2 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16

"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор". Тўрт йил олдинги таркибдан кимлар қолган? News

"Ал Ҳилол" - "Бунёдкор". Тўрт йил олдинги таркибдан кимлар қолган?

Бугунги ўйин “Бунёдкор” учун “Ал Ҳилол”га қарши учинчи тўқнашув бўлади.
Иккинчи ўйин бир ҳафта олдин Тошкентда ўтказилди. Биринчи учрашув эса 2010 йилнинг май ойида ўтказилган бўлиб, ўшанда ҳам жамоалар ОЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида дуч келишган ва битта ўйиндан иборат баҳсда “Ал Ҳилол” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ҳозир эса плей-офф босқичи иккита учрашувдан иборат. Тошкентдаги ўйинда “Бунёдкор” кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Энди бўлса сафарда фақат ғалаба қозониш талаб этилади. Бундан тўрт йил олдинги баҳсни ёдга оладиган бўлсак, “Бунёдкор”нинг ўша таркибидан ҳозир жамоада уч киши қолган экан - Мурод Зухуров, Анвар Ғофуров ва Саҳоб Жўраев. “Бунёдкор”нинг ҳозирги сардори Хайрулла Каримов ҳам тўрт йил муқаддам Ар Риёдга борган, бироқ у майдонга тушмай, захирада қолиб кетган.

Бундан ташқари, Саудиядаги ўйинда Ривалдо, Жоао Виктор, Жасур Ҳасанов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Виктор Карпенко, Анвар Солиев сингари футболчилар тўп теган бўлишига қарамай, жамоа гол ура олмасдан йирик ҳисобда ютқазган. Рақиб сафида Мажид Ал Маршади, Кристиан Вильгельмссон ва Тьяго Невес гол муаллифи бўлишган. Ҳозир шу футболчилардан “Ал Ҳилол”да фақат Тьяго Невес қолган.

Ўша ўйинда тўп тепган футболчилардан Муҳаммад Ал Деайя, Ли Ёнг Пё, Холид Азиз, Мигел Радой, Умар Ал Ғамди кабилар бугунги кунда “Ал Ҳилол” сафида эмаслар. Аммо Муҳаммад Ал Шлҳуб билан Ёсир Ал Қаҳтони ҳамон жамоа таркибида ўйнашда давом этмоқда. Қуйида тўрт йил олдинги баҳс протоколини эслатма тарзида келтириб ўтамиз.

ОЧЛ. 1/8 финал. 12 май, 2010 йил
“Қирол Фаҳд” стадиони. 52 129 томошабин

“АЛ ҲИЛОЛ” - “БУНЁДКОР” - 3:0


“Ал Ҳилол”: Муҳаммад Ал Деайя, Ли Ёнг Пё, Осама Хавсави, Мажид Ал Маршади, Абдуллоҳ Ал Зори, Кристиан Вильгельмссон, Холид Азиз, Мигел Радой, Муҳаммад Ал Шлҳуб, Тьяго Невес, Ёсир Ал Қаҳтони.
Захирадан тушганлар: Абдуллатиф Ал Ғаннам, Наваф Ал Обид, Умар Ал Ғамди.
Бош мураббий: Эрик Геретц (Бельгия)

“Бунёдкор”: Мурод Зухуров, Анзур Исмоилов, Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев, Ривалдо, Жоао Виктор, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Виктор Карпенко, Жасур Ҳасанов, Анвар Солиев.
Захирадан тушганлар: Тимур Кападзе, Шавкат Саломов.
Бош мураббий: Луис Фелипе Сколари (Бразилия)

Голлар: Мажид Ал Маршади, 10. Вильгельмссон, 56. Тьяго Невес, 60.

Ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия).

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика