Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  7 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

"Ал Ҳилол" билан ўйинга чипта ютиб олишни хоҳлайсизми? News

"Ал Ҳилол" билан ўйинга чипта ютиб олишни хоҳлайсизми?

Тошкент, 11 апрель - "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси навбатдаги тур учрашувини яна ўз майдонида ўтказади.
21 апрель куни Саудия Арабистонининг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол" Тошкентда меҳмон бўлади. Аминмизки, ҳозирданоқ "Локомотив" - "Ал Ҳилол" баҳсига қизиқиш юқори. Айниқса, "темирйўлчилар" ўз майдонида "Ал Садд"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг жамоамизда кейинги босқичга чиқиш учун яна имконият юзага келди.

Шу ўринда жамоамизга бефарқ бўлмаган мухлислар учун кичик бир конкурс ташкил қилмоқчимиз. Хабарингиз бор, 13 апрель куни "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Мана шу ўйин сабаб сизда "Ал Ҳилол" билан бўладиган учрашувга иккита чипта ютиб олиш имконияти бор. Қандай қилиб дейсизми? Марҳамат, "Локомотив"нинг "Бунёдкор"га қарши майдонга тушадиган асосий таркиби (11талик)ни тўғри топинг ва ОЧЛ ўйинига 2та чипта ютиб олинг.

Хўш, сизнингча, Вадим Абрамов "Бунёдкор"га қарши қандай таркибни майдонга туширади? Бир таваккал қилиб ўз вариантингизни электрон почтамизга жўнатинг, балки тўғри чиқиб қолар. Шунда сиз "Ал Ҳилол" билан ўйинга иккита чипта ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Эслатма: Вариантлар 13 апрель, соат 12:00гача қабул қилинади.
Электрон почтамиз: lokomotiv.fans@mail.ru
Изоҳ: Фақат кўрсатилган электрон почтага келган вариантларгина инобатга олинади
Қоида: Агар икки ва ундан ортиқ кишининг варианти бир хил тўғри чиқиб қолса, электрон почтага ким биринчи бўлиб хат жўнатган бўлса, ўша чипта соҳибига айланади.
Имконият: Ҳар бир киши юборадиган вариант биттадан ортиқ бўлмаслиги керак
Шундай экан, бугунданоқ ўз вариантингизни юборишни бошлайверинг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика