Latest news

19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  0 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  105 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз News

"Ал Гарафа" - "Пахтакор": Аввалги учта ўйинни ёдга оламиз

Эртага Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган саккизта учрашув бўлиб ўтади. "Пахтакор" гуруҳ босқичига йўл олиш учун Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади.

Бу ўйин ҳар икки жамоа учун муҳим. Учрашув бир ўйиндан иборат ва ғалаба қозонган жамоа ОЧЛ гуруҳ ўйинларида иштирок этиш имконига эга бўлади. Қуйида аввалги учта учрашувни ёдга олиб ўтамиз.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 2:2

2008 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида иккала жамоа бир гуруҳдан жой олишганди. Ўшанда "Пахтакор" кетма-кет олтинчи марта гуруҳ босқичига йўл олган. Жамоаларнинг биринчи ўйини Доха шаҳрида кечади ва 2:2 ҳисобида тугайди. Биринчи таймда ҳисоб очилмайди. Кейинчалик танаффусдан кейин ироқлик Юнис Маҳмуд 57-дақиқада ҳисобни очади. Орадан кўп ўтмай Клемерсон ҳисобни 2:0га етказади. Лекин "Пахтакор" қийин вазиятдан чиқиб кета олганди. Асрор Алиқулов билан Фарҳод Тожиев томонидан киритилган иккита гол дуранг натижани тақдим этади.

2008 йил. Гуруҳ босқичи. "Пахтакор" - "Ал Гарафа" 2:0

Гуруҳдаги охирги ўйинни шу жамоага қарши ўтказган "Пахтакор" 2:0 ҳисобида зафар қучганди. "Ал Гарафа" бунгача бешта ўйинда атиги икки очко жамғаргани учунми Тошкентга легионерлари билан келмайди. Натижада ўйин тўлиқ майдон эгалари устунлигида кечиб, Зайниддин Тожиев билан Одил Аҳмедовнинг голлари "Пахтакор"га навбатдаги уч очкони тақдим этади.

2010 йил. 1/8 финал. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0

Кетма-кет уч марта гуруҳда қолиб кетган "Ал Гарафа" 2010 йилги мавсумда гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлади ва мусобақанинг 1/8 финалида "Пахтакор" билан тўқнаш келади. Ўшанда Кайо Жуниор шогирдлари гуруҳда "Истиқлол", "Ал Аҳли" ва "Ал Жазира"ни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллашганди. "Пахтакор" эса "С" гуруҳидан иккинчи ўрин билан чиққан. Битта ўйиндан иборат нимчорак финалда "Ал Гарафа"нинг қўли баланд келади. 2008 йил "Пахтакор" дарвозасига тўп киритган Клемерсон бу сафар яна гол уради ва жамоасини чорак финал сари етаклайди, "Пахтакор" эса мусобақадаги юришини тўхтатади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика