Latest news

13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  0 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  15 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  31 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  25 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7

"Ал Файсалий" Қаршига келадиган кун маълум бўлди News

"Ал Файсалий" Қаршига келадиган кун маълум бўлди

Tags :  Насаф
30 январь куни Қаршининг "Насаф" клуби "Марказий" стадионида ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун Иорданиянинг "Ал Файсалий" клубини қабул қилади.

Клуб расмий сайтининг хабар қилишича, “Ал Файсалий” клуби расмий делегацияси ва футболчилари 26 январ жума куни эрталаб Истанбул-Тошкент ҳаво йўналиши орқали Тошкентга келишади. 27 январ куни эса “Афросиёб” поездида Тошкентдан Қаршига келишади ва “Hayot” меҳмонхонасига жойлашадилар.

“Ал Файсалий” клуби делегацяси 36 кишидан иборат, шулардан 21 нафари футболчилардир.

Меҳмонлар 27 ва 28 январ кунлари Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида ўйинга тайёргарлик машғулотларини ўтказишни режалаштирган.

"Аждарлар" берган маълумотга кўра, ушбу учрашувни япониялик ФИФА ҳаками Хирюки Кимура бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари   Очи Шинжи ва Такаги Такумилар ёрдам беришади.

Учрашувда захира ҳаками сифатида тожикистонлик ҳакам Насрулло Кабиров ишлайди.

Ҳакамлар ишини Али Ҳамад Бадавий (БАА) назорат қилади.

Учрашувда Доржи Минду (Бутан) комиссарлик қилади.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика