Latest news

23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   0 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  8 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  50 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2

"Ал Файсали" бош мураббийи: "Биринчи ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам ютишга ҳаракат қиламиз" News

"Ал Файсали" бош мураббийи: "Биринчи ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам ютишга ҳаракат қиламиз"

Эртага "Насаф" Саудия Арабистонининг "Ал Файсали" клубига қарши ОЧЛ 4-тур учрашувини ўтказади.

Бугун бўлиб ўтган ўйинолди матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Маринос Оузунидис иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Ҳаммага Ассалому Алайкум. Эртага бўлиб ўтадиган ўйин билан Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи давра ўйинлари бошланади. Ўтган тур "Насаф"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этдик. Ўйлайманки, эртага ҳам омад биз томонда бўлиб, яна ютишга ҳаракат қиламиз. "Насаф" - жуда жиддий рақиб, биринчи ўйинда бизга анча қийинчилик туғдирди. Лекин бу - футбол, эртага нима бўлишини вақт кўрсатади. 


- Сизнингча, "Насаф"га қарши иккинчи ўйин қандай кечади? 

- Ҳар уч кунда майдонга тушаётганимизни ҳисобга олсак, нимадир катта ўзгариш бўлади дея олмайман. Ўйлайманки, "Насаф" ҳам шундай йўл тутади. Менимча, ҳар икки жамоа ўз ўйин услубига содиқ қолган ҳолда ҳаракат қилади. 


- Футболчилар рўза тутмоқда. Бу машғулот ва ўйинга ўз таъсирини ўтказяптими? 

- Шуни айтишим керак, бизда жуда кучли тиббий хизмат ишлаяпти. Шифокорларимиз ва мураббийлар ҳар доим футболчилар ҳолидан хабар олиб турибди. Шу боис қанақадир хавотирга ўрин йўқ деб ўйлайман. Биз ўйинлар Рамазон ойида бўлиб ўтишини ҳисобга олиб, шунга яраша режа ишлаб чиққанмиз. Ва шу режа бўйича ишлашда давом этяпмиз. Футболчиларимиз тезда тикланишлари учун жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийимиз билан шифокорлар қаттиқ ишлаяпти.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика