Latest news

07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  6 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12

"Ал Дуҳайл": Накажима келди, Нам Тай Хи кетди News

"Ал Дуҳайл": Накажима келди, Нам Тай Хи кетди

Япониялик футболчи Шоя Накажима расман Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клуби аъзосига айланди.

Томонлар тўрт ярим йил муддатга шартнома имзолашди. 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Қатар клубига ўтганидан ўз хурсандчилигини яширмади: "Фаолиятимда янги чақириқлар бўлишини истайман, шу боис "Ал Дуҳайл" билан шартнома имзоладим. Менга клуб 10-рақамли либосни тақдим этди. Мен ҳам шунга мос ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан".

Сал аввалроқ "Ал Дуҳайл" "Ювентус"дан Медҳи Бенатияни харид қилганди. Мана энди япониялик футболчи билан ўз сафини янада кучайтириб олди. Япон футболчиси келаётганидан хабар топган кореялик ярим ҳимоячи Нам Тай Хи эса жамоани тарк этди. У "Ал Дуҳайл"нинг асосий рақобатчиси "Ал Садд"га ўтиб кетди. Ярим ҳимоячи айни пайтда жароҳатини даволаяпти. Шундан сўнг майдонга тушишни бошлайди.


Маълумот учун, Нам Тай Хи 2012 йилдан бери "Ал Дуҳайл"да тўп тепиб келаётганди ва бу вақт оралиғида беш марта чемпионлик ҳамда икки бор Амир Кубогини қўлга киритган. Қолаверса 2017 йилнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган. Ушбу футболчи ўз терма жамоаси сафида 44 бор майдонга тушган. Нам Тай Хи "Ал Садд"да ҳамюрти Жунг Ву Ёнг билан бирга ўйнайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика