Latest news

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  28 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

“Ал-Айн” - “Насаф” учрашуволди расмий тадбирлари ҳақида News

“Ал-Айн” - “Насаф” учрашуволди расмий тадбирлари ҳақида

Tags :  Насаф
Бугун куннинг иккинчи ярмида “Насаф” клуби делегацияси Бирлашган Араб Амирлигининг Ал-Айн шаҳрига етиб келишди.


Клубимиз делегациясини “Ал-Айн” клуби расмийлари кутиб олишди. Шундан сўнг жамоамиз ўзларига ажратилган “Hili Rayhaan by Rotana Hotel” меҳмонхонасига жойлашишди. Бироз ҳордиқ чиқаришгач, жамоамиз стадион томон йўл олишди ва Ал-Айндаги дастлабки машғулотларни ўтказишди.

Эртага, 2 май душанба куни “Ал-Айн” – “Насаф” учрашуви олдидан бир қатор расмий тадбирлар ўтказилади. Дастлаб, соат 13:00да ҳар иккала жамоалар вакиллари ўртасидаги расмий учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шундан сўнг ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжумани Ал-Айн шаҳридаги "Hazza bin Zayed Stadium"да бўлиб ўтади.

Бизнинг вақт билан 14:00да бошланадиган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Ал-Айн” бош мураббийи Златко Далич ва жамоанинг бир нафар ўйинчиси иштирок этади.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисми соат 14:30да бошланади. Унда жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда бир нафар ўйинчимиз иштирок этишади.

Ҳар иккала клуб менеджерлари иштирокидаги митинг соат 18:00да бошланади.

Жамоамизнинг ўйинолди расмий машғулоти "Hazza bin Zayed Stadium"да соат 21:30да  бошланади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика