Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  144 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  6 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  26 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  18 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  7 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  27 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  2

"Ал Араби" "Ал Садд"ни тор-мор этиб, Амир Кубогини қўлга киритди News

"Ал Араби" "Ал Садд"ни тор-мор этиб, Амир Кубогини қўлга киритди

Кеча Қатарда 18 карра Амир Кубоги эгаси "Ал Садд" "Ал Араби"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Аҳмад бин Али" стадионида кечган баҳс биринчи бўлими "Ал Садд" устунлигида ўтган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

"Ал Араби" биринчи таймда йўқотишга йўлиқди – Юссуф Мсакни жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Танаффусдан кейин унинг ўрнига Ҳамид Исмоил майдонга тушди.

Иккинчи тайм бошида суриялик ҳужумчи Умар Ас Сома ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, ҳисоб ўзгарди. Бу гал Ҳамид Исмоил гол урди. Учрашув ниҳоясига оз вақт қолганда яна Умар Ас Сома катта саҳнага чиқди ва ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа, "Ал Араби" узоқ йиллик танаффусдан кейин совринни ютиб олди. 

Энди "Ал Араби" ОЧЛ плей-оффида ОКМК билан тўқнаш келиши мумкин. Олмалиқ клуби дастлабки босқичда Бангладешнинг "Башундара Кингс" жамоаси билан учрашади. Ғолиб айнан Қатар жамоасига қарши баҳс юритади. 

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи ўйинлари 15 август куни бўлиб ўтади ва Ўзбекистоннинг ҳар икки клуби ўз майдонида ўйнайди. Дастлаб ОКМК "Башундара Кингс" билан, сўнг "Навбаҳор" Уммоннинг "Ал Сиб" клуби билан рўбарў келади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика