Latest news

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  5 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  9 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Акром Комилов: "Уругвайдан кам эмаслигимизни исботламоқчимиз" News

Акром Комилов: "Уругвайдан кам эмаслигимизни исботламоқчимиз"

Эртага Ўзбкистон миллий терма жамоаси Уругвайда Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ушбу ўртоқлик ўйини олдидан терма жамоамиз ҳимоячиси Акром Комилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Уругвай терма жамоасига қай даражада тайёргарлик кўрдинглар? 

- Уругвай терма жамоасига жиддий тайёргарлик кўряпмиз. Мураббийларимиз керакли кўрсатмаларни бермоқда ва олдинги ўртоқлик ўйинидаги йўл қўйилган хатоларни қайтармаслик устида ишлаяпмиз. Тўпни кўпроқ ўзимизда ушлаб туриб қарши ҳужумга ўтиш устида машғулот ўтказяпмиз.

- Уругвай билан ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлса ҳам олдингларга вазифа қўйилдими?

-  Тўғри, бу ўртоқлик ўйини бўлса ҳам бизга Уругвай терма жамоасини мағлуб этиш шарт, деган вазифа қўйилгани йўқ. Лекин, ушбу назорат учрашувида ўз ўйинимизни кўрсатиб, улардан кам эмаслигимизни исботламоқчимиз. Шу ўринда ўз олдимизга халқимизни хурсанд қилиш вазифасини қўйганмиз.

- Уругвай терма жамоасида, Луис Суарес, Эдинсон Кавани, Диего Годин каби кучли футболчилар бор. Уларга қарши ўйинаш сиз учун қанчалик қизиқарли?

- Санаб ўтилган ушбу футболчиларга қарши ўйнаш қизиқарли. Шу билан бирга бироз хаяжон бўлиши аниқ. Ушбу футболчиларга қарши тўп тепиш бизнинг кучимизга янада куч қўшади. Барча футболчиларидан хавф кутса бўлади. Улар бекорга энг яхши жамоалар қаторида юришмаяпти.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика