Акром Комилов: “Сардор Рашидовга қарши тўп тепиш ёқимли”
15 dec 2016 13:30
News
Акром Комилов: “Сардор Рашидовга қарши тўп тепиш ёқимли”
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бугундан қишки йиғинни бошлади. “Қалдирғочлар” футболчиси Акром Комилов ўтган мавсум ва қишки йиғин тўғрисида фикр билдирди.
“Бу йилги чемпионатимиз “Бунёдкор” учун яхши ўтди десам муболаға бўлмайди. Чунки биз чемпион бўлиш учун оҳиригача кураш олиб бордик. Биринчи ўринни қўлга киритмаган бўлсакда ёмон натижа қайд этмадик, деб ўйлайман. Биз учун иккинчи ўрин ҳам яхши натижа. Лекин “Бунёдкор” ҳар доим ўз олдига чемпионликни қўядиган жамоа.
Кейинги йил “Бунёдкор” бошқача бўлади. Мана ОЧЛнинг “плей-офф” босқичига ҳам қуръа ташланди. “Бунёдкор” ҳеч қачон рақиб танламайди ва ҳар қандай жамоага қарши оҳиригача кураш олиб боради. биз фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Насиб қилса ОЧЛ “плей-офф” босқичида ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритамиз.
Тўғри, “плей-офф” босқичида Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоасига қарши тўқнаш келамиз. Ушбу клубда собиқ жамоадошим Сардор Рашидов тўп тепади. Рашидовга қарши майдонда тўп тепиш ёқимли. Тайёргарликни бугун бошлаган бўлсак ҳозирча жамоамиздан ҳеч ким кетгани ҳам йўқ янги келган футболчилар ҳам йўқ. Насимов ҳозирча биз билан машғулот ўтказмоқда. Жамоада қоладими ёки йўқ билмайман. Баҳодир Насимов бизга керакли футболчи.
Бу йилги чемпионатимизда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Йил футболчиси менимча Элдор Шомуродов бўлса керак. Мураббий Сергей Лушан, деб ўйлайман, - дейди Акром Комилов.
Жаҳонгир Сотволдиев.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments