Latest news

17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  10 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  11 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  8 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  10 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   14 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2

Акром Комилов, Рустам Ашурматов ва 90 миллион сўм News

Акром Комилов, Рустам Ашурматов ва 90 миллион сўм

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида "Бунёдкор"нинг икки футболчиси ҳақида маълумот чоп этди.

АГМК ва “Пахтакор” футбол клублари “Бунёдкор” ҳимоячилари Акром Комилов ва Рустам Ашурматовга кўз тикаётгани борасида хабар ўқидим. Бунда бир нарсани яхшилаб тушуниб олиш керак бўлади.

Мазкур икки футболчи “Бунёдкор” футбол академиясининг тарбияланувчилари ва улар 23 ёшга тўлиб улгурмаган. Демак, агар уларнинг шартномалари “Бунёдкор” билан якунига етган бўлса, талабгор томон футболчилар учун фақатгина машғулотлар учун тўланадиган товон пулини беради, холос. Агар футболчиларнинг “Бунёдкор” билан шартномаси бўлса, юқоридаги суммадан ташқари яна алоҳида трансфер нархи ҳам келишилиши керак.

Бу бандни ФИФА жиддий назорат қилади. Де юре бизнинг регламентда ҳам бор, де факто унга амал қилинмайди (баъзи клублардан ташқари). 2019 йилги мавсумдан бошлаб бу нарса амалда бўлади. Яъни, биз академияларни ривожлантиришни талаб қиляпмизми, демак уларнинг меҳнатини ҳам қадрлашимиз керак. У хоҳ академия бўлсин, хоҳ оддий футбол мактаби, етиштириб берган футболчиси учун ҳақ олиши керак.  



Айни вақтда ички трансфер ҳақида гаплашяпмиз. Бу халқаро трансфердан, айтайлик, Достон Ҳамдамовнинг “Анжи” сафига ўтиб кетишидан фарқ қилади. Демак, регламентга қараймиз. Унинг бандларида шундай ёзилган. Агар, футболчи 23 ёшга тўлмаган бўлса ва бошқа клуб ихтиёрига кетаётган бўлса, унинг шу академиядаги ҳар бир йили учун 3 000 000 сўмдан (уч миллион) тўланиши керак.

Агар гап бунда Суперлига футбол клубининг академияси ҳақида кетаётган бўлса, мана шу пул иккига кўпайтирилдаи, яъни, 6 000 000 сўмни (олти миллион) ташкил қилади.

Агар гап бунда терма жамоалар аъзолари ҳақида кетаётган бўлса, юқоридаги суммага яна 50 фоиз устама қўшиб ҳисобланади. Акром Комилов ҳам, Рустам Ашурматов ҳам термаларнинг расмий ўйинларида иштирок этиб улгурган. Демак, бир йил учун товон пули 9 000 000 сўмни (тўққиз миллион) ташкил қиляпти.

Акром Комилов ҳам, Рустам Ашурматов ҳам “Бунёдкор” футбол академиясида 2009 йилдан буён фаолият юритиб келган. Демак, 9 000 000 сўмни 10 га кўпайтирамиз — 90 000 000 сўм (тўқсон миллион). 23 ёшга тўлмаган бу икки футболчининг шартномаси якунига етган бўлса ҳам, шу суммани ўтказмай туриб, бу футболчиларни бошқа клуб рўйхатга олиши мумкин эмас.

Акром Комиловнинг “Бунёдкор” билан шартномаси 2018 йил охирида тугайди. Демак, унда ярим йил олдиндан навбатдаги таклифларни кўриб чиқиш ҳуқуқи бўлган (кўриб чиққан шекилли, “Пахтакор” асосий даъвогар). Шундан келиб чиқиб, исталган клуб “Бунёдкор” ҳисоб рақамига 90 000 000 сўмни тўлаб, уни олиб кетиши мумкин (бу рақам яна бир марта ҳисоблаб чиқилади, албатта). Комилов келаси йилнинг 14 март куни 23 ёшни қарши олади. Қарши олган кундан бошлаб, машғулот учун товон пули ҳақида унутамиз. Қишки трансфер ойнаси Ўзбекистонда шу йилнинг 17 декабрь санасидан бошлаб, келаси йилнинг 7 мартига қадар давом этади. Демак, Комилов учун сумма тўланиши керак.




Рустам Ашурматовнинг эса “Бунёдкор” билан яна бир йиллик шартномаси бор. Айтайлик, унинг жигари Бахтиёр Ашурматов бошчилик қилаётган АГМК футболчини қўлга киритишни истаса, 90 000 000 сўмдан ташқари, “Бунёдкор” билан унинг трансфер суммасини ҳам алоҳида келишиши керак бўлади. Агар АГМК яна бир йил кутиб турса, Рустам Ашурматовни текинга олиб кетади.

Футбол мухлисларимиз бунда яна бир жиҳатни тушунишлари керак. Агар Акром Комилов ва Рустам Ашурматов бошқа клубга ўтиб кетишса ва ўша клуб кейинчалик бу футболчиларни трансфер қилса (яъни, эркин агент сифатида у клубдан бу клубга кўчиб юришмаса), “Бунёдкор” кўрилган фойданинг бир қисмида ўтиради. Чунки айнан шу клуб юқоридаги икки футболчини тарбиялаб берган. Масалан, Неймар учун "Барселона" 222 миллион евронинг ҳаммасини олмаган, маълум қисмини уни тарбия қилган Бразилия футбол клубига ҳам ўтказиб берган.

Агар Акром Комилов ва Рустам Ашурматовни хорижий клублар олиб кетишни истаса, бояги 3 ва 90 миллионлик нархлар умуман бошқача ҳисобланади. Бу ҳақда кейинроқ, - деб ёзади Диёр Имомхўжаев ўз каналида.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика