Aкром Комилов: "Бизга трамплин керак. Бизникилар эса 17-18 ёшдаги футболчиларга 1-2 млн доллар нарх қўйишади"
18 jul 2021 10:06
News
Aкром Комилов: "Бизга трамплин керак. Бизникилар эса 17-18 ёшдаги футболчиларга 1-2 млн доллар нарх қўйишади"
У ўзбек футболида чиқадиган ёш футболчилар улғайгач кўзга кўринмай кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Бизга трамплин керак. 17, 18, 19, 20, 21 ёшдаги ўзбек футболчилари жуда катта ўсишга эришади. Ундан кейинги трамплин бизда йўқ. Бизда ҳам бор, масалан, ёшлар ўртасидаги ёки ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан кейин бизнинг футболчиларнинг кўпига турли хил Европа жамоаларидан таклиф тушади. Лекин бизникилар 17-18 ёшдаги футболчиларга 1-2 млн доллар нарх қўйишади", — дейди Aкром Комилов.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон чемпионатида футболчи 22-23 ёшгача ўйнаб қолса бир хил темпда қолиб кетади.
"Даража кўтарилмайди, бир хил темпда қолиб кетаверасиз. Ўсиш учун Европага кетиш керак. Бизда шу нарса йўқ", — дея қўшимча қилади AГМК клуби футболчиси.
Тўлиқ интервьюни кўриш учун:
Comments