Latest news

11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  0 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  28 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3

Акобир Тўраев: "Эрон кучсиз жамоа эмас" News

Акобир Тўраев: "Эрон кучсиз жамоа эмас"

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон U-17 ва Эрон U-17 ўсмирлар терма жамоаларининг "ЖАР" стадионидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг терма жамоамизнинг ёш ҳужумчиси Акобир Тўраев championat.asia сайти учун ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Акобир гарчи ўртоқлик учрашуви бўлсада ғалаба билан табриклаймиз. Бу ҳамёшларга куч бўлиши табиийдир.
- Ҳа, албатта. Ўртоқлик учрашуви бўлсада ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Эрон ҳам кучсиз жамоа эмас. Бекорга ЖЧ-2013га чиқмаган.

- Эронга қарши ўйин ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.
- Юқорида айтганимдек Эрон кучли рақиб лекин биз яхши ўйин кўрсата олмадик. Гарчи ғалаба қозона олган бўлсакда қанчалаб имкониятлардан умуман фойдалана олмадик. Яхши ўйин бўлди. Ҳамма бор кучи билан ўйнади. Ҳозир барча футболчилар асосий таркибга кириш учун бор кучи билан ўйин кўрсатмоқда ва бу ғалабага сабаб бўлди деб ўйлайман.

- Тайёргарлик қандай ўтмоқда? Муносиб рақиблар билан ўйин терма жамоамиз учун албатта фойдали бўлса керак.
- Тайёргарликни ҳаммаси аввалдан режалаштириб чиқилган. ЖЧ-2013 га ҳам кам  вақт қолмоқда. Бу учрашувлар бизга катта мактаб бўлмоқда. Бизга БААда жуда кучли рақиблар тўғри келади ва шунга муносиб тайёрланмоқдамиз.

- Ушбу терма жамоамизда улкан маъсулият бор. Бунга сабаб бундан олдин Мексикада ўсмирларимиз ижобий натижани қўлга киритган эди. Бу борада фикрингиз қандай?
- Биз энди Жаҳон чемпиони бўлмоқчимиз. Маъсулият ҳам шунга ярашадир.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика