Latest news

19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  0 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 18:28Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Валенсия"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  35 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор” News

Акмал Холмуродов: “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби бор”

Жорий мавсум Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида тўп тепган Акмал Холмуродов Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубига кўчиб ўтди.
Холмуродов янги мавсумни “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бошлайди.

“Айни дамда “Қўқон-1912” жамоаси таркибида бугундан иккинчи қишки йиғин машғулотларини бошладик. Жамоада менга ўхшаган бир қатор яшги футболчилар бор. Яқин кунларда Сербиядан икки легионер футболчи ташриф буюради. Ҳозирча футболчилар билан яхши чиқишиб кетдим. Ҳамма шарт-шароитлар мени қониқтирмоқда. “Сўғдиёна” жамоасидан ушбу клубга ўтишимнинг сабаби бор. Жорий йил ўйиним умуман қовушмади.

Барча билади бир қатор ўйинларда кетма-кет қизил карточкалар ишлаб олдим. Антирекорд қайд этдим десам ҳам бўлади. “Сўғдиёна” жамоасидаги ўйинимдан умуман қониқиш ҳосил қилмадим. “Қўқон-1912” жамоасига ўтишимнинг сабаби ҳам шу. Фарғонанинг “Нефтчи” Наманганнинг “Навбаҳор” клубларидан таклифлар бор эди. Лекин мени барча шарт-шароитлар ва жамоанинг ўз олдига қўйган вазифаси қониқтиргани учун ушбу жамоани танладим.

“Сўғдиёна” клуби мени шунчаки қўйиб юборишни истамади. Мен ўзим жамоани тарк этишни хоҳладим. “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Нўъмон ака Ҳасанов билан бир пайтлар бирга ишлаганимиз учун ҳам шундай қарор қабул қилдим. Энг тўғри қарорни қабул қилдим, деб ўйлайман”, - дейди Акмал Холмуродов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика